Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- II БОБ ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ШИФОБАХШИЛИГИНИ ВИТАМИНЛАР ВА БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРГА БОҒЛИҚЛИГИ
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Доривор ўсимликлардан фойдаланишнинг қадимги манбаларини кўрсатинг? 2. Марказий Осиёда доривор ўсимликларни ўрганишга ҳисса қўшган олимларни санаб беринг? 3. Абу Али ибн Синонининг доривор ўсимликлардан фойдаланиш тажрибаларини айтинг? 4. Абу Райҳон Берунийнинг доривор ўсимликларни ўрганишдаги хиз- матларини айтибнг? 5. Фармакопея нима, унинг вазифаси ва структурасини тушунтиринг? 6. Доривор фитопрепаратлар ва уларни тайёрлаш технологияси хақи- да маълумот беринг? II БОБ ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ШИФОБАХШИЛИГИНИ ВИТАМИНЛАР ВА БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРГА БОҒЛИҚЛИГИ Ўсимликларда органик ва ноорганик моддалар мавжуд бўлиб, улар ўсимликни терапевтик самарасини аниқлаб беради. Ҳар бир доривор ўсимлик кенг спектрдаги шифобахшлик хусусиятига эга бўлиб, унинг бу хусусиятини таркибидаги кимёвий бирикмалар ва микроэлементлар белгилаб беради. Бир ўсимликдан олинган фитопрепарат бир пайтнинг ўзида ҳам оғриқни қолдирувчи, ҳам седатив, ҳам кардиологик таъсирга эга бўлиши мумкин. Доривор ўсимликлар синтетик дориларга қараганда кам асорат қол- диради, камдан-кам ҳолларда аллергик реакциялар чақирадилар. Ҳозир- ги пайтда МДҲ мамлакатларида ўсимликлардаги физиологик фаол мод- даларни аниқлаш фитокимёвий усулда кенг ўтказилмоқда, 6000 ўсим- ликнинг алкалоидли таркиби, 2000 ўсимликнинг гликозидли таркиби, 3000 ўсимликнинг сапонинли таркиби, 1000 га яқин ўсимликнинг фла- воноидли таркиби ва 4000 дан ошиқ ўсимликнинг эфир мойли таркиби 19 фитокимёвий усулда ўрганилган [25]. Ушбу тадқиқотлар натижасида алоҳида ўсимликлардан ажратиб олинган таъсир этувчи моддалари асосида самарали доривор воситалар яратилган ва тиббиёт амалиётига муваффақиятли татбиқ этилган. Маса- лан, ярим бутасимон секуринеги ўсимлигидан секуринин алкалоиди, оддий мордовник ўсимлигидан эхинопсин алкалоиди, кулранг желтуш- ник ўсимлигидан эримизин юрак гликозиди, кавказ морозниги ўсимли- гидан корельборин юрак гликозиди, кендир ўсимлигидан цимарин юрак гликозиди ажратиб олинган ва улар асосида самарали доривор восита- лар тайёрланган. Кейинги йилларда доривор ўсимликлар хомашёси асо- сида яратилган препаратлар тиббиётга кенг татбиқ этилди, уларга тинчлантирувчи (седатив) хусусиятга эга арслонқуйруқ ва пассифлора ўсимлиги асосида тайёрланган препаратлар, марказий асаб тизимини стимуляторлари маралий илдизи, баланд заманиха, маньжурия аралияси ўсимликлари асосида тайёрланган препаратлар, эвкоммия, даур клопо- гони, астрагал, кавказ диоскореяси, ва бошқа ўсимликлар хомашёси асосида тайёрланган препаратлар киради. [25]. Рационал ўтказиладиган фитотерапия бузилган модда алмашинуви- ни тиклайди, асаб тизими фаолиятини нормаллаштиради, артериал қон босимини стабиллаштиради. Шундай қилиб, доривор ўсимликларнинг шифобахшлиги уларнинг таркибидаги бир қатор кимёвий бирикмалар, биологик фаол моддаларга боғлиқ бўлиб, улар ўсимликнинг асосий фарматерапевтик таъсирини белгилаб беради. 16 асрда Европада яшаган доришунос Парацельс ҳаётий жараён- ларнинг асоси кимёвий жараёнлардир, шу сабабли ҳам кимёнинг ва ки- мёвий бирикмаларнинг асосий вазифаси касалликларни даволашдир деган хулосага келган. Ўсимликларни кимёвий таркибини ўрганишда швед доришуноси К. Шееле (1742-1786) илмий изланишлар олиб борди ва кимё ва фармация ривожига ўз ҳиссасини қўшди. 18 асрда кимё фани М.В. Ломоносов ва А.Л. Лавуазье илмий ишларининг натижалари асо- сида ривожланди. 1806 йилда доришунос Ф. Сертнюрнер кўкноридан тоза холдаги морфин алкалоидини ажратиб олишга муваффақ бўлди, унинг тинчлан- тирувчи ва ухлатувчанлик хусусиятларини аниқлади ва тиббиёт амалиё- тига кенг миқёсда қўллаш учун тавсия этди. 19 асрда Ю. Либих ва Ф. Велер томонидан ўсимликларда учрайдиган биологик фаол моддалар кашф қилинди ва улар гликозидлар деб аталди. Ҳозирги пайтда глико- зидлар ва алкалоидлар шифобахш ўсимликларнинг муҳим таъсир этувчи моддалари ҳисобланадилар. ХХ асрда кимё фанини ривожланиши оқибатида янги моддалар 20 кашф қилинди, уларнинг фармакологик хусусиятлари ўрганилди. Улар- га витаминлар, алкалоидлар, гликозидлар, пектинлар, органик кислота- лар, флавоноидлар, сапонинлар ва ошловчи моддалар киради. Ўсимлик- ларда витаминлар мавжудлигини ва уларнинг инсон соғлиғидаги роли маълум бўлгач, доривор ўсимликларни ўрганишнинг янги саҳифалари очилди. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling