Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Флавоноидлар. Бензо -у- пирон (хромон) ҳосиласи. Асосида С
6
-
С
3
С
6
углевод атомларидан таркиб топган фенил-пропан-фенил скелети 
бўлган табиий бирикмаларнинг катта группаси (катехинлар, лейкоанто-
цианидлар, антоцианлар, флаванонлар, флавонлар, флавоноллар, хал-
қонлар, ауронлар, изофлавонлар ва бошқа) ҳисобланади. Флавоноидлар 
ўсимликлар дунёсида кенг тарқалган бўлиб, асосан, улар гул ва барг-
ларда тўпланади. Улар дуккакдошлар – Fabaceae, астрадошлар (мурак-
кабдошлар) – Asteraceae (Composite), селдердошлар (соябонгулдошлар) 


28 
– Apiaceae (Umbelliferae), айиқтовондошлар – Ranunculaceae, –торон-
дошлар – Polygonaceae, раъногулдошлар –Rosaceae, ясноткадошлар 
(лабгулдошлар) – Lamiaceae (Labiatea), рутадошлар Rutaceae, чойдо-
шлар – Thaeaceae ва бошқа ўсимлик оилалари вакиллари таркибида кўп 
ўчрайди.
Флавоноидлар рангсиз, сариқ ёки зарғалдоқ рангли кристалл мод-
далар бўлиб, гликозидлари спирт ва қайноқ сувда яхши, совуқ сувда 
ёмон эрийди, бошқа органик эритувчиларда эримайди, агликонлари ор-
ганик эритувчиларда яхши эрийди. 
Флавоноид препаратлари ва уларни сақловчи ўсимликларда тайёр-
ланган дори шакллари тиббиётда витамин Р етишмаслигидан ва қон то-
мирларнинг ўтказувчанлиги бузилишидан келиб чиқадиган ва бошқа 
касалликларни даволаш учун ҳамда қон босимини пасайтирувчи, 
тинчлантирувчи, ўт хайдовчи (жигар ва ўт пуфаги касалликларида) ва 
сийдик ҳайдовчи (буйрак ва қовуқ тоши касалликларида) самарали во-
сита сифатида қўлланилади. 
Тиогликозидлар. Агликонлари таркибида олтингугурт бўлиб, S-
гликозидларга кирган. Булардан синигрин гликозидини сақловчи хантал 
уруғининг дори препаратлари ялиғланиш касалликларида (миозит, 
бронхит, шамоллаш ва бошқа), уруғ ва ундан тайёрланган хантал ишта-
ха очиш учун ишлатилади. Бу гликозидлар, айниқса, бутгулдошлар 
(крестгулдошлар) оиласининг (хантал, хрен тури, шолғом, редиска, са-
лат, жағ-жағ ва бошқалар) уруғи, илдизи ва барги таркибида кўп бўлади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling