Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Витамин РР (никотинамид, никотин кислотаси)
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Витамин U, ( метилметионинсульфоний хлорид).
- Алкалоидлар.
Витамин РР (никотинамид, никотин кислотаси). У ачитқилар,
сабзавотлар, ҳўл мевалар, кепак, гречиха, жигар, бўйрак, гўшт, балиқ, сут ва бошқа маҳсулотлар таркибида бўлади. Витамин РР организмда етарли бўлмаса, паллегра касаллиги келиб чиқади. Дори препаратлари паллегранинг олдини олиш ва даволаш учун жигар (сарғайма, цирроз ва бошқа), қон томирлар спазмаси, атеросклероз, узоқ вақт битмайдиган яралар ва бошқа касалликларда қўлланилади. Витамин U, (метилметионинсульфоний хлорид). Карам ва бошқа сабзавотларда учрайди. Дори препаратлари меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасида, сурункали гастрит ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади. Алкалоидлар. Ўсимликлар (қисман ҳайвонлар) тўқималарида тай- ёр ҳолда учрайдиган асосли (ишқорий) хоссага ва кучли физиологик таъсирга эга бўлган, молекуласида азот сақловчи мураккаб органик би- рикмалар ҳисобланадилар. Алкалоидлар асосан юқори ўсимликларда учрайди, тубан ўсимликларда жуда кам учрайди. Алкалоидларнинг миқ- дори ўсимликларда 2-3% гача (қуруқ вазнига нисбатан) бўлади. 25 Алкалоид термини 1819 йилда тадқиқотчи Майснер томонидан таклиф этилган. Ўсимлик таркибида 1-3% алкалоидлар бўлса, у алкало- идларга бой ўсимлик ҳисобланади. Масалан хин дарахтида 15-20% хи- нин алкалоиди учрайди. Ўсимликларда одатда бир неча алкалоидлар учраши мумкин, масалан пушти катарантус ўсимлигида 60 га яқин ал- калоид учраши қайд этилган [13]. Алкалоидлар ҳосил қилиш ирсий хусусият ҳисобланиб, авлоддан авлодга ўтказилади. Кўкноридан ажратиб олинган 26 та алкалоидлар- нинг асосий қисмини морфин ва наркотин алкалоидлари ташкил этади. Алкалоидлар аччиқ бўлиб, сувда эрувчан ва кристалл кўринишида ажратиб олинади. Собиқ Иттифоқда таркибида алкалоидлар бўлган ўсимликларни ўрганишда академик А.П. Орехов ва унинг шогирдлари катта ишларни амалга оширганлар. Республикамиз флорасидаги алкалоидли ўсимликларни ўрганишда академиклар О.С. Содиқов [26] ва С.Ю. Юнусовлар [33] салмоқли ил- мий тадқиқот ишларини ўтказганлар. Ҳозирги пайтда ўсимликлардан 5000 га яқин алкалоидлар ажратиб олинган, 3000 тасининг кимёвий структураси аниқланган. Ушбу олимлар 1968 йилгача МДҲ флораси- даги ўсимликларда учрайдиган 500 та алкалоидларни аниқланган бўлишса, 1981 йилга келиб ўрганилган алкалоидларнинг сони 1096 тага етган. Улар МДҲ флорасида учрайдиган 466 та ўсимлик туридан ажра- тиб олинган. Ушбу алкалоидларнинг 688 таси ЎзР ФА Ўсимлик модда- лари кимёси институти алкалоидлар кимёси лабораторияси илмий хо- димлари томонидан ажратиб олинган. [33]. Алкалоидлар ёпиқ уруғлилар таркибида кўп учрайди, айниқса дук- какдошлар, шўрадошлар, паслендошлар оилалари вакиллари алкало- идларга бой ўсимликлар ҳисобланадилар. Алкалоидлар кўпинча рангсиз, оптик фаол, ҳидсиз, аччиқ мазали, учувчан бўлмаган кристалл ёки аморф модда. Соф ҳолидагиси спирт ва бошқа органик эритувчиларда эрийди, кислоталар билан ҳосил қилган тузлари сувда ва спиртда яхши эрийди. Баъзан рангли, суюқ ва учувчан алкалоидлар ҳам учрайди. Аксари- ят, алкалоидлар азот сақловчи гетроциклик бирикмаларнинг ҳосилалари бўлгани учун улар шу бирикмалар асосида синфларга (пирроллизидин, пиридин, хинолизидин, хинолин, изохинолин, индол, пурин ҳосилалари- га ва бошқаларга) бўлинади. Алкалоидлар ва уларни сақловчи ўсимлик- лар захарлидир! Бир қатор алкалоидлар (морфин, кодеин, глауцин, тропин, гиосци- амин, кофеин, стрихнин, хинин, хинидин, платифиллин ва бошқалар), уларни сақловчи ўсимликларнинг препаратлари муҳим доривор восита 26 сифатида тиббиётда турли касалликларни даволаш учун ҳамда халқ хў- жалигининг бошқа тармоқларида қўлланилади Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling