Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Гликозидлар табиатда кенг тарқалган кимёвий бирикмалар, улар 
ўсимликларда кимёвий жараёнларда регуляторлар вазифасини бажара-
дилар. Парчаланганда қанд ва қанд бўлмаган (агликон) қисмини ҳосил 
қилувчи мураккаб органик бирикмаларга айланади. Гликозидларнинг 
агликонлари турли кимёвий тузилишига эга бўлганлиги учун уларнинг 
физик-кимёвий хоссаларини анализ қилиш усуллари, одамлар ва ҳай-
вонлар организмига фармакологик таъсири турлича бўлади.
Республикамиз флорасида учрайдиган гликозидли таркибга эга 
ўсимликларни ўрганишга О.С. Содиқов [26], Н.К. Абубакиров, С.Ю. 
Юнусовларнинг [26] тиббиёт учун муҳим аҳмаият касб этган тадқиқот-
лари бағишланган.
Ҳамма гликозидлар сувда яхши, спиртда ёмон эрийди, органик 
эритмаларда эримайди; агликонлари аксинча сувда эримайди, спиртда 
турлича, органик эритувчиларда яхши эрийди. Қанд қисми (моносаха-
ридлар, дисахаридлар, трисахаридлар ва бошқалар.) агликонга кисло-
род, олтингугурт орқали ёки бевосита углерод атомига бирикади. Гли-
козидларни ўсимликларда ҳосил бўлиши биокимёвий гликозидлашиш 
йўли билан, гликозилтрансфераз ферменти иштирокида содир бўлади. 
Гликозидларнинг энг муҳим донорлари – нуклеозиддифосфатқандлар 
(АДФ, УДФ) ҳисобланадилар. Тиббиётда кўпроқ юрак гликозидлари 
ишлатилади, улар кардиотоник фаоллика эгадирлар. 
Гликозидлар гомогликозидлар (полисахаридлар), тиогликозидлар, 
цианоген гликозидлар, монотерпен гликозидлар (аччиқ гликозидлар), 
тритерпен гликозидлар (сапонинлар), стероид гликозидлар (юрак глико-
зидлар, стероид сапонинлар), антрагликозидлар ва бошқа синфларга 
бўлинади. Гликозидлар табиатда (ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларида) 
кенг тарқалган. Улар эфирга ўхшаш бирикма бўлгани учун иссиқлик, 
сув ва ферментлар таъсирида тез парчаланади. Бу – гликозидлар сақлов-
чи доривор ўсимликлар ва уларнинг махсулотларини йиғиш, қуритиш, 
сақлаш ҳамда дори шакллари тайёрлаш вақтида хисобга олиниши зарур. 
Агликоннинг кимёвий моҳиятига ва структурасига кўра гликозидлар 
цианоген гликозидлар (таркибида синил кислотаси бор бирикмалар 
мавжуд), юрак гликозидларига, сапонинларга, антрагликозидларга, фе-
нол гликозидларига ва аччиқ гликозидларга ажратилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling