Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Витамин В
3
(пантотен кислотаси). Бу витамин жигар, бўйрак, 
тухум сариғи, балиқ ивилдириғи, нўхат, ачитқи ва бошқа ўсимлик маҳ-
сулотлари таркибида учрайди. Бу витамин кофермент А таркибига ки-
ради ва моддалар (углеводлар, ёғлар ва бошқалар) алмашинувида ишти-
рок этади.
Унинг дори препаратлари моддалар алмашинувлари бузилиши 
натижасида рўй берган турли патологик ҳолларда, полиневрит, неврал-
гия, экзема, аллергик дерматит, куйган, трофик яра, бронхиал астма
бронхит ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади. 
Витамин В
6
(пиридоксин). Ачитқилар, тозаланмаган ғалла, сабза-
вотларда, гўшт, балиқ, сут, треска балиғи, ва қора молларнинг жигари-
да, тухум сариғи ва бошқа маҳсулотларда бўлади. Витамин В
6
амино-
кислоталар (триптофан, метионин, цистеин, гистамин, глутамин ва бош-
қа) алмашинувида иштирок этадиган ферментлар таркибига киради, 
атеросклероз касаллигида липидлар алмашинувини яхшилайди. Бу ви-
таминнинг организмда етишмаслиги махсус тери касалликларига олиб 
келади. Дори препаратлари В
6
– гиповитаминозда, камқонлик, асаб ка-
салликлар ва бошқаларда қўлланилади. 
Витамин В
12
(цианокобаламин). Гўштда, жигар, буйрак, ичак, ту-
хум ва бошқа маҳсулотларда кўп тўпланади. Бу витамин қон яратилиш 
жараёнида фаол иштирок этади, жигар ва нерв системаси фаолиятига 
яхши таъсир кўрсатади. Унинг дори препаратлари турли камқонлик, нур 
касаллиги, Аддисон – Бирмер, жигар, баъзи тери касалликларини даво-
лашда қўлланилади. 
Витамин В
15
(кальций пангамат). Бу витамин организмда модда 
алмашинувини яхшилайди. Дори препарати атеросклерознинг баъзи 
турлари, мия қон томирларининг склерози, жигар, ўпка, терининг баъзи 
касалликларида қўлланилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling