Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Download 5,03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Витаминлар– vitaminum – (латинча vita – ҳаёт ва амин NH группа-
си) дармондори – инсон, ҳайвонлар ва ўсимликлар организмининг ҳаё- тий фаолияти учун зарур моддалардир, улар модда алмашинувида му- ҳим роль ўйнайдилар. Витаминларни кашф этилиши рус олими Н.И. Лунин номи билан боғлиқ. У озиқ-овқат маҳсулотларида хаёт учун за- рур бўлган қандайдир моддалар борлигини 1880 йилда тажрибаларда исботлаб берди. Н.И. Лунин қаймоғи олинмаган сут билан боқилган оқ сичқонлар- нинг соғлом ва яхши ўсганлигини, сут таркибидаги асосий моддалар аралашмаси – оқсил-казеин, ёғ, сут қанди, туз ва сув аралашмаси билан боқилган оқ сичқонларни эса нобуд бўлганлигини аниқлаган шу тажри- ба асосида табиий сутда тирик организмлар учун зарур яна қандайдир биологик фаол моддалар борлигини тахмин қилган. Бу ўша даврларда фанга номаълум бирикмаларга нисбатан “вита- мин” терминини қўллашни поляк олими К. Футк 1912 йилда таклиф эт- ган. Витаминлар инсон организмига асосан озиқ-овқатлар билан киради. Демак, витаминлар тирик организмлар учун муҳим ахамияти бўлган, турли кимёвий тузилишига эга бўлган органик бирикмалардир. Оқсил, ёғ ва углеводларга нисбатан кам миқдорда талаб этиладиган бу бирик- малар ферментлар молекуласи таркибига кириб, тўқималардаги модда- лар алмашинувида фаол иштирок этади. Ҳозирги пайтда 40 га яқин ви- таминлар аниқланган ва уларнинг ҳар бири ўзига хос физиологик вази- фани бажаради. Агар, узоқ пайт кундалик овқат таркибида бирон-бир витамин етишмаса, унинг организмда бажарадиган функцияси бузилади ва витамин етишмовчилиги келиб чиқади. Инсон ва ҳайвонлар организмига витаминлар фақат овқат билан киргани учун озиқ – овқат таркибида уларнинг кам бўлиши ёки бутун- лай бўлмаслиги гиповитаминоз ва авитаминоз деб аталадиган оғир ка- салликларни вужудга келтиради. Агар инсон организмида бирор вита- минни мутлақо бўлмаслиги авитаминоз, унинг миқдори камайса гипо- витаминоз, меъёридан ортиб кетса гипервитаминоз деб аталади. Бу ҳо- латларнинг ҳар бирида ўзига хос касаллик аломатлари намоён бўлади, улар гиповитаминоз А, авитаминоз С ва хоказолар кўринишида номла- надилар. Ҳамма витаминларнинг кимёвий тузилиши аниқланганлигига 21 ва кимёвий номга эга бўлишига қарамасдан ҳозиргача улар аксарият ло- тин алфавити ҳарфи билан ифодаланиб келинмоқда. Витаминлар одатда, икки синфга – сувда эрийдиган ва ёғда эрийди- ган витаминларга бўлиб ўрганилади. Сувда эрийдиган витаминларга – аскорбин кислотаси (С витамини), В гуруҳ витаминлари, ёғда эрийдиган витаминларга ретинол (А витамини) кальциферол (Д витамини), токо- ферол (Е витамини), филлохинон (К витамини) киради [30]. Download 5,03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling