Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Жўка (Липа) – Тiliа L. 


36 
Жўка дарахти Жўкадошлар – Tiliасеае оиласига мансуб бўлиб, бўйи 
25 м гача етадиган дарахт. Жўка турлари Ўзбекистонга интродукция қи-
линган, ўрмончилик ва кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланилади. 
Тиббиётда жўканинг қуйидаги Юраксимон майда баргли жўка (Липа 
сердцевидная, мелколистная) – Тilia соrdata Mill. ва йирик баргли жўка 
(Липа крупнолистная) – Тilia Platyphyllos Scop. турларидан олинадиган 
гуллари ишлатилади. 
Жўканинг барглари ўткир учли, аррасимон қиррали бўлиб, 
узун банди ёрдамида шохларида кетма-кет ўрнашган. Хушбуй, сариқ 
рангли, беш бўлакли гуллари 2-5 (кенг баргли жўкада) ёки 5-11 (юрак-
симон жўкада) тадан ярим соябон гул тўпламига жойлашган. Меваси 
– тукли, беш қиррали ёки шарсимон, майдароқ (юраксимон жўкада) 
ёнғоқча. 
Жўка июнь - июль ойларида гуллайди, меваси август - сентябрда 
етилади. Жўка турлари МДҲнинг Европа қисми, Кавказ, Қрим ва Ғар-
бий Сибирдаги ўрмонларда ўсади, баъзан катта майдонларда жўказор-
ларни (масалан Бошқирдистонда) ташкил қилади. Жўка турлари манза-
рали дарахт сифатида истироҳат боғларида, кўчаларда ва боғларда ўсти-
рилади. Жўкадан шифобахш асал олинади. Тиббиётда гуллари қўллани-
лади. Уларни гуллаган вақтида гулолди барги билан бирга қирқиб олиб 
йиғилади ва соя жойда қуритилади. 
Гули таркибида 0,05 % эфир мойи, тилиацин ва гесперидин (фла-
воноид) гликозидлари, тритерпен сапонинлар, С витамини, каротин, 
шиллиқ, ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар бор. Гули ва 
унинг дамламаси терлатувчи йиғмалар-чойлар таркибига киради. У 
шамоллаш касалликларида терлатувчи дори сифатида ҳамда томоқ оғ-
риганда оғиз ва томоқни чайиш учун ишлатилади. Жўка турларининг 
гулидан тайёрланган дамлама халқ табобатида шамоллаш касалликла-
рида терлатувчи, қон оқишини тўхтатувчи восита сифатида ҳам қўлла-
нилади. Дамламаси яна йўтални, турли асаб касалликларини ва бош 
оғриғини даволашда ишлатилади. Иссиқ дамламаси билан томоқ оғри-
ганда томоқ чайилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling