Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Зайтун, европа зайтуни (Маслина европейская)– Olea europaea L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оддий анжир – (Инжир обыкновенный) – Ficus carica L.
Зайтун, европа зайтуни (Маслина европейская)– Olea europaea L.
Зайтун дарахти Зайтундошлар – Oleaceae оиласига мансуб бўлиб, баландлиги 3-7 м гача етадиган доим яшил дарахт. Барглари ништарси- мон ёки чўзиқ шаклда, қалин, текис қиррали, устки томони тўқ яшил, пастки томони кулранг бўлиб, пояси билан шохларида қисқа банди билан қарама-қарши ўрнашган. Майда, кўримсиз гуллари шингилга ёки кам шохли ғўвакка тўпланган. Меваси – тухумсимон ёки шарсимон 37 данакли хўл мева. 3-расм. Европа зайтуни (Маслина европейская)–Оlea europaea L. Зайтун май - июнь ойларида гуллайди, меваси сентябрь - декабрда пишади. Бу қимматли дарахт Ўрта ер денгизи атрофларида, Қрим, Кавказ ва Марказий Осиёнинг жанубий субтропик минтақаларида ўстирилади. Зайтун энг қадимги маданийлаштирилган дарахт тури хисобланади. Ме- васидан олинадиган мойи қимматли хом-ашё ҳисобланади. Мевалари тў- лиқ етилганда эхтиётлик билан йиғиб олинади ва мой олиш учун завод- ларга юборилади. Мевасида 70%, уруғида 30% зайтун мойи бўлади. Мой эмульсияси буйрак, ўт пуфаги ва ўт йўллари, жигар, қовуқ ва сийдик йўлларида пайдо бўлган тошларни туширишда хамда меъда- ичак касалликларида қўлланилади. Мойидан яна баъзи дори моддалар- 38 нинг эритмалари ва суртмаларини тайёрлаш учун фойдаланилади. Бундан ташқари, мойи юмшоқ сурги таъсирига эга. У «Олиментин», «Цистенал», «Энатин», «Роватин», «Ровахол» каби комплекс препа- ратлар таркибига киради. Зайтун мойи хазми енгил шифобахш бўлиб, озиқ-овқат мақсадларида кенг ишлатилади ва ундан техникада ҳам фойдаланилади. Оддий анжир – (Инжир обыкновенный) – Ficus carica L. Бу мевали ўсимлик Тутдошлар – Моrасеае оиласига мансуб бўлиб, бўйи 8 м гача етадиган бута ёки кичик дарахт. Барглари йирик умумий кўриниши юмалоқ-тухумсимон ёки тухумсимон, уч-беш бўлакли бў- либ, узун банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет жойлаш- ган. Майда, кўримсиз гуллари ноксимон, учи тешик тўпгулнинг ичига ўрнашган. Меваси – ноксимон ёки ясси сариқ ёки тўққизил-қўнғир рангли, сершира тўп мева. Анжир ёввойи ҳолда Тожикистон, Туркманистон жанубидаги қуруқ субтропик худудда ва Кавказ субтропикларида учрайди. Анжир Ўзбе- кистонда, Қозоғистон, Россиянинг Краснодар ўлкаси, Кавказ ва Қримда маданий ҳолда кўплаб навлари ўстирилади, уларни совуқдан сақлаш учун қишга кўмилади. Тиббиётда анжирнинг барги ва меваси ишлати- лади. Меваси таркибида 20,3% гача (қуритилганида 75%) қандлар, вита- мин В ва С, каротин, органик (оксалат, лимон, олма, сирка) кислота- лар, фицин, амилаза ва протеиназа ферментлари ва бошқа биологик фаол моддалар, баргида фурокумаринлар (псорален, бергаптен ва бошқалар) бор. Меваси сурги дори – кафиол таркибига киради. Баргининг фурокумаринлар суммаси препарати – псоберан эритма ва таблетка холида пес – витилиго касаллигини даволашда ишлатила- ди. Анжир меваси таркибида фицин ферменти бўлгани учун у яна тромбоэмболия касаллигини, кўп миқдорда қандлар ва калий тузлари сақлаганлиги учун юрак-қон томир касалликларини даволашда қўлла- нилади. Абу Али ибн Сино анжир мевасини балғам кўчирувчи восита сифатида ейишни, йўтални қолдириш учун мевасини сутда пишириб, сўнг истеъмол қилишни буюрган. Анжир меваси халқ табобатида га- стрит, сурункали қабзиятни даволаш учун ҳамда балғам кўчирувчи ва сийдик хайдовчи восита сифатида ишлатилади. 39 4-расм. Оддий анжир (Инжир обыкновенный)– Ficus carica L. Сутда пиширилган меваси ёки унинг қайнатмаси (баъзан меваси- нинг ўзи) кўкрак юмшатувчи дори сифатида йўтал, кўкйўтал, трахеит, бронхит ва нафас йўлларининг бошқа шамоллаш касалликларини даво- лаш учун қўлланилади. Нафас йўллари касаллигида қайнатмаси билан томоқ чайилади, яраларга иссиқ қайнатмасига хўлланган дока боғлана- ди. Камқонлик касаллигида қувватлантирувчи восита сифатида анжир мевасини истеъмол қилиш буюрилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling