Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР: 
1. Доривор ўсимликларнинг биокимёвий таркибини ўрганиш тарихи-
ни айтиб беринг? 
2. Витаминлар қандай бирикмалар ва улар қандай кашф этилган? 
3. Асосий витаминларни санаб беринг ва уларни инсон организмига 
таъсирини изоҳланг? 
4. Гликозидлар ва уларнинг биокимёвий таркиби, хоссалари ва дори-
ворлик хусусиятларини айтинг? 
5. Сапонинлар, органик кислоталар, танидлар, углеводлар қандай 
моддалар? 
6. Флавоноидлар, углеводлар ва эфир мойларининг биокимёвий ху-
сусиятларини айтинг? 
7. Токоферол ва рибофлавинга тавсиф беринг? 
8. В гуруҳидаги витаминлар ва уларнинг инсон саломатлигидаги аҳа-
миятини тушунтиринг? 
9. Д гуруҳидаги витаминлар ва уларни инсон саломатлигидаги аҳами-
ятини тушунтирнг? 
10. Зайтун ва чаканда мойининг фармакологик хусусиятларини тушун-
тиринг? 


32 
IV БОБ 
ТАБИИЙ ДОРИВОР ДАРАХТ–БУТАЛАР ВА УЛАРНИНГ 
ШИФОБАХШЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
Грек ёнғоғи (Орех грецкий) – Juglans regia L. 
Грек ёнғоғи Ёнғоқдошлар Juglandaceae оиласига мансуб бўлиб, 
баландлиги 20, баъзан 35 м гача етадиган сершох йирик дарахт. Баргла-
ри 3-5 бўлакли, тоқ патли мураккаб бўлиб, пояси билан шохларида бан-
ди ёрдамида кетма-кет ўрнашган. Бўлакчалари қалин, ўзига хос ҳидли, 
қисқа бандли, тухумсимон, тухумсимон-ништарсимон ёки чўзиқ тухум-
симон ва ўткир учли. Майда, кўримсиз, бир жинсли гуллари кўчала тўп-
гулга (оталик гуллари) ёки бир йиллик шохларига якка, 2-3 тадан, баъ-
зан 5 тадан жойлашган. Меваси – сохта, данакли (ёнғоқли) мева. Ап-
рель-май ойларида гуллайди, ёнғоқ меваси сентябрда пишади. МДҲ 
давлатларида грек ёнғоғи кенг миқёсда ўстирилади. 
Тиббиётда ёнғоқнинг барги ва ёнғоқ меваси ишлатилади. Барги ёз-
нинг дастлабки кунларида (июнь ойида) йиғилади ва соя ерда қуритила-
ди. Меваси хомлигида (витамин қонцентрати тайёрлаш учун) ёки тў-


33 
лиқ пишиб етилганда (мой олиш учун) қоқиб олинади, қуритмай дарҳол 
ёки қуёшда қуритиб ишлатилади. Баъзан ёнғоқнинг пўстлоғи хам 
ишлатилади. Уни эрта бахорда шохларидан шилиб олинади ва қуёшда 
қуритилади. 
Ёнғоқ пўстлоғи таркибида ошловчи, бўёқ моддалар, барги тарки-
бида гидроюглонлар ва уларнинг гликозидлари, флавоноидлар (кверце-
тин ва кемпферол гликозидлари), 4-5% С, Р ва B
2
витаминлари, каротин, 
эфир мойи, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Бундан ташқари, унинг 
ёш меваси пўстида 3% гача витамин С, гидроюглонлар, 25% гача ош-
ловчи моддалар, уруғи (мағзи) да 66,9-82,8% ёғ, каротин, С, Е, Р ва В 
гурухидаги витаминлар, темир, кобальт тузлари ва бошқа микроэле-
ментлар бор [30]. 
Баргидан тайёрланган дамлама халқ табобатида меъда-ичак яллиғ-
ланиши, ич кетиши, диабет ва бошқа касалликларни даволашда ишла-
тилади. Шу дамлама билан тери сили ва бошқа тери касалликлари, бо-
лаларнинг рахит ва ширинча касалликлари ҳамда турли яралар давола-
нади, ангина ва гингивитда оғиз чайилади. Барг шираси темиратки, тери 
касалликларини даволашда қўлланади. Қорин оғриганда ва кўнгил ай-
ниганда ёнғоқ мағзини истеъмол қилиш буюрилади. 
Баргидан олинган юглон препарати (суртма, эритма ва суспензия-
лар) илмий тиббиётда тери сили, экзема, сурункали эпидермофития, 
темиратки, терининг юқумли, йирингли ва бошқа касалликларини да-
волаш учун қўлланилади. Ёнғоқнинг хом меваси пўстида юқори миқдор-
да С витамини (2000 мг % гача) мавжуд бўлиб, ундан С витамин қонцент-
рати тайёрланади, цинга ва бошқа авитаминоз касалликларини даволаш 
хамда уларнинг олдини олишда ишлатилади. 


34 
 
1-расм. Грек ёнғоғи (Орех грецкий) – Juglans regia, L. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling