Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Антрагликозидлар. Уларнинг агликонлари антрацен ҳосилалари 
(антрахинон ва бошқалар) бўлади. Улар сариқ, тўқсариқ, пушти ва бош-
қа рангли кристалл моддалардир. Антрагликозидлар сақловчи доривор 
ўсимликлар ва уларнинг доривор препаратлари сурги ва сийдик ҳайдов-


27 
чи (буйрак ва сийдик йуллари тош касаллиги) ҳамда подаграни даво-
лашда қўлланилади. Улар торондошлар, жумрутдошлар, дуккакдошлар, 
лоладошлар, рўяндошлар ва бошқа ўсимлик оилалари вакиллари тарки-
бида кўп учрайди. 
Монотерпен гликозидлар (аччиқ гликозидлар). Агликонлари мо-
нотерпенлар унумли бўлиб, кучли аччиқ мазага эга, одам ва ҳайвонлар 
организмига ножўя таъсир кўрсатмайди. Уларни сақловчи доривор 
ўсимликлар ва уларнинг дори препаратлари иштаҳа очиш ҳамда овқат 
ҳазм қилишни яхшилаш учун қўлланилади. Астрадошлар, (мураккаб-
дошлар), ясноткадошлар (лабгулдошлар), ва бошқа ўсимлик оилалари 
вакиллари таркибида кўп учрайди.
Юрак гликозидлари. Агликонлар (генинлари) циклопентанопер-
гидрофенинтрен ҳосилалари бўлиб, асосан, юрак мушакларига таъсир 
қилади. Улар кристалл ҳолидаги аччиқ бирикмалар юрак гликозидлар 
молекуласида глюкоза, рамноза ва бошқа моносахаридлардан ташқари 
ўзига хос қандлар (дигитоксоза, цимароза ва бошқа) ҳам бўлади. Улар 
кучли заҳар бўлиб, уларни сақловчи ўсимликларнинг дори препаратла-
ри юрак касалликларини даволаш ҳамда юрак фаолиятини кучайтириш 
учун қўлланилади. Юрак гликозидлари кендирдошлар, сигирқуйрўқ-
дошлар, лоладошлар, айиқтовондошлар, асклепиядошлар, жўкадошлар, 
карамдошлар (будгулдошлар) ва бошқа ўсимлик оилалари вакиллари 
таркибида кўп учрайди. 
Тритерпен гликозидлар. Агликонлари тритерпенларнинг хосила-
ларидир. Бу гликозидларнинг асосий қисмини сувда яхши эриб, чайқа-
тилганда турғун кўпик ҳосил қиладиган (совун сингари) ва қизил қон 
таначалари – эритроцитларни эритиш хоссасига эга бўлган сапонинлар 
ташкил қилади. Сапонин сақловчи ўсимликлар ва уларнинг дори препа-
ратлари балғам кўчирувчи, сийдик ҳайдовчи, тинчлантирувчи, организм 
қувватини оширувчи восита сифатида ишлатилади. Сапонинлар чин-
нигулдошлар, наврўзгулдошлар, полигаладошлар, дуккакдошлар, ара-
лиядошлар, сигирқўйруқдошлар, ямсдошлар, раъногулдошлар оилалари 
вакилларида, айниқса ширинмия ўсимлиги таркибида кўп учрайди. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling