Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Зайтун, европа зайтуни (Маслина европейская)– Olea europaea L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Зайтун, европа зайтуни (Маслина европейская)– Olea europaea L. 
Зайтун дарахти Зайтундошлар – Oleaceae оиласига мансуб бўлиб, 
баландлиги 3-7 м гача етадиган доим яшил дарахт. Барглари ништарси-
мон ёки чўзиқ шаклда, қалин, текис қиррали, устки томони тўқ яшил, 
пастки томони кулранг бўлиб, пояси билан шохларида қисқа банди 
билан қарама-қарши ўрнашган. Майда, кўримсиз гуллари шингилга ёки 
кам шохли ғўвакка тўпланган. Меваси – тухумсимон ёки шарсимон 


37 
данакли хўл мева. 
 
3-расм. Европа зайтуни (Маслина европейская)–Оlea europaea L. 
 
Зайтун май - июнь ойларида гуллайди, меваси сентябрь - декабрда 
пишади. Бу қимматли дарахт Ўрта ер денгизи атрофларида, Қрим, Кавказ 
ва Марказий Осиёнинг жанубий субтропик минтақаларида ўстирилади. 
Зайтун энг қадимги маданийлаштирилган дарахт тури хисобланади. Ме-
васидан олинадиган мойи қимматли хом-ашё ҳисобланади. Мевалари тў-
лиқ етилганда эхтиётлик билан йиғиб олинади ва мой олиш учун завод-
ларга юборилади. Мевасида 70%, уруғида 30% зайтун мойи бўлади. 
Мой эмульсияси буйрак, ўт пуфаги ва ўт йўллари, жигар, қовуқ ва 
сийдик йўлларида пайдо бўлган тошларни туширишда хамда меъда-
ичак касалликларида қўлланилади. Мойидан яна баъзи дори моддалар-


38 
нинг эритмалари ва суртмаларини тайёрлаш учун фойдаланилади. 
Бундан ташқари, мойи юмшоқ сурги таъсирига эга. У «Олиментин», 
«Цистенал», «Энатин», «Роватин», «Ровахол» каби комплекс препа-
ратлар таркибига киради. Зайтун мойи хазми енгил шифобахш бўлиб, 
озиқ-овқат мақсадларида кенг ишлатилади ва ундан техникада ҳам 
фойдаланилади. 
Оддий анжир – (Инжир обыкновенный) – Ficus carica L. 
Бу мевали ўсимлик Тутдошлар – Моrасеае оиласига мансуб бўлиб, 
бўйи 8 м гача етадиган бута ёки кичик дарахт. Барглари йирик умумий 
кўриниши юмалоқ-тухумсимон ёки тухумсимон, уч-беш бўлакли бў-
либ, узун банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет жойлаш-
ган. Майда, кўримсиз гуллари ноксимон, учи тешик тўпгулнинг ичига 
ўрнашган. Меваси – ноксимон ёки ясси сариқ ёки тўққизил-қўнғир 
рангли, сершира тўп мева. 
Анжир ёввойи ҳолда Тожикистон, Туркманистон жанубидаги қуруқ 
субтропик худудда ва Кавказ субтропикларида учрайди. Анжир Ўзбе-
кистонда, Қозоғистон, Россиянинг Краснодар ўлкаси, Кавказ ва Қримда 
маданий ҳолда кўплаб навлари ўстирилади, уларни совуқдан сақлаш 
учун қишга кўмилади. Тиббиётда анжирнинг барги ва меваси ишлати-
лади. Меваси таркибида 20,3% гача (қуритилганида 75%) қандлар, вита-
мин В ва С, каротин, органик (оксалат, лимон, олма, сирка) кислота-
лар, фицин, амилаза ва протеиназа ферментлари ва бошқа биологик 
фаол моддалар, баргида фурокумаринлар (псорален, бергаптен ва 
бошқалар) бор. Меваси сурги дори – кафиол таркибига киради. 
Баргининг фурокумаринлар суммаси препарати – псоберан эритма 
ва таблетка холида пес – витилиго касаллигини даволашда ишлатила-
ди. Анжир меваси таркибида фицин ферменти бўлгани учун у яна 
тромбоэмболия касаллигини, кўп миқдорда қандлар ва калий тузлари 
сақлаганлиги учун юрак-қон томир касалликларини даволашда қўлла-
нилади. Абу Али ибн Сино анжир мевасини балғам кўчирувчи восита 
сифатида ейишни, йўтални қолдириш учун мевасини сутда пишириб, 
сўнг истеъмол қилишни буюрган. Анжир меваси халқ табобатида га-
стрит, сурункали қабзиятни даволаш учун ҳамда балғам кўчирувчи ва 
сийдик хайдовчи восита сифатида ишлатилади. 


39 
 
4-расм. Оддий анжир (Инжир обыкновенный)– Ficus carica L. 
 
Сутда пиширилган меваси ёки унинг қайнатмаси (баъзан меваси-
нинг ўзи) кўкрак юмшатувчи дори сифатида йўтал, кўкйўтал, трахеит, 
бронхит ва нафас йўлларининг бошқа шамоллаш касалликларини даво-
лаш учун қўлланилади. Нафас йўллари касаллигида қайнатмаси билан 
томоқ чайилади, яраларга иссиқ қайнатмасига хўлланган дока боғлана-
ди. Камқонлик касаллигида қувватлантирувчи восита сифатида анжир 
мевасини истеъмол қилиш буюрилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling