Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Шарқ жийдаси (Лох восточный) – Elaeagnus orientalis L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

 
Шарқ жийдаси (Лох восточный) – Elaeagnus orientalis L. 
Жийда жийдадошлар – Elaeagnaсеае оиласига мансуб бўлиб, бўйи 
3-7 м га етадиган дарахт. Дарахт танаси қизил-қўнғир пўстлоқ билан 
қопланган. Ёш новдалари ва барги кумуш-оқ рангли, қалин ва қаттиқ 
тангачалар билан қопланган. Барглари ништарсимон ёки эллипсимон, 
ўткир учли бўлиб, поя ва шохларида банди билан кетма-кет ўрнашган. 
Хушбуй, сариқ рангли, тўрт бўлакли гуллари 1-3 тадан барг қўлтиғига 
жойлашган. Меваси – сариқ рангли, чўзиқ-думалоқ, данакли мева. 
Жийда меваси май ойида гуллайди, меваси сентябрь-октябрда пи-
шади. Жийда Марказий Осиё, МДҲ Европа қисмининг жанубий худуд-
ларида, Кавказ ва Қозоғистон, Ғарбий Сибирдаги тўқайзорларда ўсади. 
Шарқ жийдасининг халқ селекцияси навлари “нон жийда” номи билан 


35 
кенг миқёсда аҳоли томонидан мевали дарахт сифатида ўстирилади. 
 
 
2-расм. Шарк жийдаси (Лох восточный) – Elaeagnus orientalis, L. 
Халқ табобатида жийданинг меваси ишлатилади. Меваси тўлиқ пи-
шиб етилган вақтида қоқиб олинади ва очиқ ҳавода сояда қуритилади. 
Жийда меваси таркибида 40-67,8% қандлар (жумладан 16,12 - 44,6% 
фруктоза, 18 - 32,79% глюкоза), 36% гача танидлар, 0,44 - 2, 46% орга-
ник кислоталар, 100 мг % гача С витамини, минерал тузлар, баргида 
251,6 - 350,0 мг% С витамини, гулида 0,2 - 0,3% эфир мойи, пўстлоғида 
алкалоидлар (тетрагидрогармол, N-метил тетрагидрогармол) бор. Жий-
да меваси (ёки мева қайнатмаси) халқ табобатида меъда-ичак касал-
ликларида (ич кетишда), юқори нафас йўллари шамоллашида қўлла-
нилади. 
Мевасидан олинган “пшиатин” препарати илмий тиббиётда меъда-
ичак касалликларини даволашда ичишга, оғиз бўшлиги яллиғланганда 
чайиш учун ишлатилади. Дарахт танасидан олинган жийда елими фар-
мацевтика амалиётида эмульгатор сифатида ишлатилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling