Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Пектинлар. Улар углеводлар таркибига кирадилар, дори воситала-
ри тайёрлашда ёрдамчи воситалар сифатида ишлатилади. Пектин мод-
далар табиатда кенг тарқалган, ўсимликларда пропектин кўринишида 
учрайди, улар хўжайралараро бўшлиқларни тўлдиришда ва ёш ўсимлик-
ларни бирламчи қобиқларини шаклланишида иштирок этади. Пектин 
моддалар гемицеллюлоза билан биргаликда ўсимликда цементлашти-
риш хусусиятини бажаради. Тиббиётда пектин моддалар қон тўхтатувчи 
воситалар ва антисептиклар тайёрлашда ишлатилади. Антисептиклар 
организмдан оғир металларни – қўрғошин, кобальт, мис ва бошқаларни 
чиқаришга ёрдам беради. Ушбу кимёвий фаол бирикмалар ҳозирги 
пайтда тайёрланаётган дориларни асосини ташкил этади. 
Эфир мойлари учувчан моддалар хисобланиб, дунёда 2500 турга 
яқин эфирмойсимон моддалари мавжуд ўсимликлар бор. Уларнинг 650 
тури Ўзбекистонда ўсади. Эфир мойларининг характерли компонентла-
ри – терпеноидлар, монотерпеноидлар, сесквитерпеноидлар, ароматик 
бирикмалар ҳисобланадилар. Эфир мойларидан 1000 га яқин компо-
нентлар ажратиб олинган бўлиб, улар углеводородлар, спиртлар, кетон-
лар, кислоталар, мураккаб эфирлар, лактонлар ва бошқа кимёвий фаол 
бирикмалар ҳисобланадилар. Эфир мойлари ўсимликларнинг гулларида, 
мевасида, баргларида, пўстлоғида, баъзан илдизларида ва ёғочлик қис-
мида тўпланади. Бундай ўсимликларга райҳон, зизифора, тоғрайхон, ва-
лериана, маврак, укроп, кориандр, ялпиз ва бошқа ўсимликлар киради. 
Эфир мойлари тиббиётда шамоллашга қарши, бактерицид, спазмолитик, 


31 
седатив ва бошқа доривор воситалар таркибига киритилган. Улардан 
хушбўй моддалар олиш манбаи сифатида ҳам фойдаланилади. 
Минерал тузлар. Улар тирик организмларнинг барча хўжайра ва 
тўқималари таркибида бўлади. Улар икки гуруҳга – макроэлементларга 
ва микроэлементларга бўлинади. Макроэлементларга натрий, хлор, 
кальций, фосфор, калий ва темир киради. Улар қон, хўжайра, айниқса 
суяклар таркибида кўп учрайди. Микроэлементларга рух, марганец, ко-
бальт, мис, алюминий, бор, фтор ва йод киради. Улар оз миқдорда қон, 
хўжайра ва суяклар таркибида учрайди. Натрий ва калий ионлари хў-
жайраларда биологик ток ҳосил бўлишини таъминлайди. 
Натрий хлорид, яъни ош тузи қон таркибида 0,9% ли физиологик 
эритма ҳолида бўлиб, қоннинг осмотик босими доимийлигини таъмин-
лайди. Кальций ва фосфор тузлари суяк мустаҳкамлигини таъминлайди. 
Темир моддаси қизил қон таначалари таркибига киради, йод қалқонси-
мон без ишлаб чиқарувчи тироксин гормонининг таркибига киради. 
Микроэлементлар тирик организмларга оз миқдорда зарур, улар ҳам 
муҳим физиологик жараёнларда иштирок этадилар. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling