Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Ошловчи моддалар (танидлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Ошловчи моддалар (танидлар). Ўсимликлардан олинадиган 
юкори молекулали мураккаб органик бирикмалар аралашмаси бўлиб, 
ўсимликларнинг ҳамма органларида 70% гача тўпланиши мумкин. Ҳай-
вонларнинг хом терисини ошлаш хусусиятига эга бўлиб, кўп атомли 
феноллар унумида ташкил топган. Улар раъногулдошлар, дуккакдо-
шлар, коракатдошлар, торондошлар, коракайиндошлар, пистадошлар ва 
бошка ўсимлик оилалари вакиллари таркибида кўп тўпланади, айниқса 
ошловчи тотим, хандон писта, тол, эман, торон, шовил каби ўсимликлар 
таркибида кўп бўлади. 
Танидлар аморф ҳолидаги юқори молекуляр фенол моддалар бўлиб, 
сувда, спиртда ва сирка кислотанинг этил эфирида яхши ҳамда бошка 
органик эритувчиларда ёмон эрийди ёки бутунлай эримайди. Ошловчи 
моддаларнинг сувдаги эритмаси кўнғир рангли, ҳидсиз ва буришти-
рувчи мазали, кучсиз кислотали хоссага эга коллоид эритма: препа-
ратлари ва уларни сақловчи ўсимликлардан тайёрланган доривор воси-
талар тиббиётда меъда-ичак касалликларида (ич кетиши, колит), оғиз ва 
томоқ шиллиқ қаватларининг яллиғланиши (стоматит, гингивит ва 


29 
бошқа) касалликларини, тери куйганини, сурункали гуш (экзема) ҳамда 
яраларни даволашда буриштирувчи ва бактерицид восита сифатида 
ҳамда ичакдан қон оқишини тўхтатиш учун ишлатилади. 
Углеводлар. Алифатик полиоксикарбонал бирикмалар ва уларнинг 
кўплаб ҳосилалари ҳисобланади. Улар моносахаридларга, олигосаха-
ридларга ва полисахаридларга ажратилади. Ўсимликларда моносаха-
ридлар фотосинтезнинг бирламчи маҳсулоти ҳисобланади. Улардан 
кейинчалик гликозидлар, полисахаридлар, аминокислоталар, полифе-
ноллар синтез қилинади. Ўсимликларда полисахаридларнинг 2 синфи 
синтез қилинади: структурали полисахаридлар (пектин бирикмалар
целлюлоза, гемицеллюлоза) ва заҳира полисахаридлар (крахмал, фрук-
тозанлар). Биринчи полисахаридлар хўжайра деворларини шакллани-
шида иштирок этса, иккинчилари энергетик заҳира сифатида (крахмал) 
йиғилади. 
Каротиноидлар. Улар ёғда эрувчан сариқ, қизил, оловранг пиг-
ментлар бўлиб тритерпенларга мансуб бирикмалар ҳисобланади. Улар 
юксак ўсимликлар, замбуруғлар ва бактериялар томонидан синтез қи-
линади, тирик организмлар уларни синтез қилмайдилар, балким А ви-
тамини синтези учун фойдаланадилар. Альфа, бета ва гамма каротин-
лар, ликопин, зеаксантин, виолаксантин, флавоксантин кўринишида 
йиғиладилар, сабзида, наъматак мевасида, четан, смородина, чаканда, 
ўрик, ошқовоқ, тирноқгул гулида, салатда, шпинатда кўп учрайди. 
Ўсимликда улар фотосинтез жараёнида муҳим рол ўйнайди. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling