Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Беҳи (Айва продолговатая) – Cydonia oblonga Mill
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Беҳи (Айва продолговатая) – Cydonia oblonga Mill.
Беҳи Раъногулдошлар – Rosaceae оиласига мансуб, бўйи 1,5-6 м га- ча етадиган дарахт. Танаси қорамтир-кулранг пўстлоқли, сершох. Кесиб турилмаса, илдизпоясидан кўплаб бачки новдалар чиқариб кўпайиб ке- тади. Дастлаб улар кўз илғамас майда тукли бўлади, аммо кейинчалик улар тўқилиб кетиб, яланғоч қолади. Барглари тухумсимон ёки чўзиқ тухумсимон, пастки томони сертуқ кулранг, усти тўқ яшил, қисқа банди билан поя ва шохларида кетма-кет жойлашган. 42 6-Расм. Беҳи (Айва продолговатая) – Cydonia oblonga Mill. Гуллари оч пушти, беш бўлакли, якка, йирик гулкосачаси меваси учида сақланиб қолади. Меваси хар хил шаклда, катта-кичиклиги хам хар хил. Сариқ, тўқсариқ, баъзан қизғиш. Бешта уячасида уруғи жой- лашган. Беҳи сувсиз, ширин буриштирувчи таъмга эга бўлиб, хиди ёкимли. Беҳи апрель ойида гуллаб, октябрь - ноябрда меваси пишиб етилади. Беҳи ёввойи ҳолда Марказий Осиёнинг жанубидаги қуруқ субтро- пикларда минтақасида тоғ водийларида учрайди. Унинг халқ селекция- 43 си навлари кенг тарқалган. Беҳи Марказий Осиё, Кавказ, Қрим ва бошқа иқлим шароитлари юмшоқ ерларда мевали дарахт сифатида ўстирила- ди. Хозирги вақтда унинг бир қатор янги навлари етиштирилиб беҳи- зорлар ташкил қилинган. Халқ табобатида мевасининг ўзи, уруғи ишла- тилади. Ушбу ўсимлик уруғи таркибида 20% гача шиллиқ модда, 0,58% амигдалин гликозиди ва бошқа бирикмалар бор. Етилган меваси тарки- бида 10% гача қандлар (6,2% фруктоза), 5% атрофида пектин ва 0,6% ошловчи моддалар, 3% дан ортиқрок органик (олма, вино ва лимон) - кислоталар, эфирмойи, 10-20 мг % витамин С, темир, мис тузлари ва бошқа бирикмалар бўлади. Уруғининг қайнатмаси ўраб олувчи восита сифатида меъда ва ичак деворлари таъсирланишини камайтириш ҳамда дори моддаларнинг сў- рилишини (шимилишини) чўзишда қўлланилади. Бундан ташқари, қаб- зиятда сурги, нафас йўллари касалликларида (айниқса болалар касал- ланганда) кўкракни юмшатувчи ва балғам кўчирувчи дори сифатида ишлатилади. Беҳи меваси халқ табобатида турли касалликларни даволаш учун қадимдан ишлатиб келинади. Беҳи мевасининг дамлама ва қайнатмаси- ни Абу Али ибн Сино ич кетиш касалликни даволашда ишлатган. Иштаха очувчи, буриштирувчи ва сийдик ҳайдовчи дори сифатида ичишга берган. Мева шираси билан қон тупуриш, астма ва бошқа ка- салликларни, уруғ қайнатмаси билан ўпка ва юқори нафас йўллари касалликларини даволаган. Беҳи меваси қайнатмаси хамда димлаб пиширилган беҳи жигар, қон тупуриш, йўтал ва бошқа кўкрак касалликларини даволаш, овқат хаз- мини яхшилаш, қусиш ва қон оқишини тўхтатиш учун ишлатилади. Шу билан бирга ундан яна сийдик хайдовчи ва буруштирувчи во- сита сифатида, уруғ қайнатмасидан эса ич кетишни тўхтатиш мақсадида фойдаланилади. Озиқ-овқат саноатида беҳи мевасидан мураббо, компот ва қонсервалар тайёрланади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling