Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Оддий бодом (Миндаль обыкновенный) – Amygdalus communis L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Оддий бодом (Миндаль обыкновенный) – Amygdalus communis L. Бодом Раъногулдошлар – Rosaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 2- 5 м, баъзан 8 метрга етадиган дарахт. Барглари ништарсимон ёки энсиз эллипссимон, ўткир учли, аррасимон қиррали бўлиб, банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Оқ ёки пушти рангли гул- лари шохларида якка-якка холда жойлашган. Меваси – чўзиқ тухумси- мон, баъзан бир оз қийшиқ қуруқ, еб бўлмайдиган пўст билан қопланган 44 данакли мева. Бодом эрта, март-апрель ойларида барг чиқармасдан ол- дин гуллайди, меваси июл-августда пишади. Аччиқ данакли бодом ёввойи ҳолда Марказий Осиё, Озарбайжон ва Арманистон тоғларидаги тошли ва майда шағалли қияликларда, денгиз сатҳидан 800-1000 м баландликларда ўсади. Аччиқ ва чучук данакли бодом Марказий Осиё, Кавказ ва Қримда кўп ўстирилади. Халқ табоба- тида уруғи ва унинг мойи ишлатилади. Уруғи таркибида 45-62% мой, 20% оқсил, 2-3% сахароза, витамин B, ферментлар ва бошқа бирикма- лар, аччиқ данакли бодом уруғида эса бунга қўшимча 2,2-4%, баъзан 8% гача амигдалин гликозиди бор. 7-расм. Оддий бодом (Миндаль обыкновенный)-Amygdalus communis L. 45 Бодом мойи ва унинг эмулсияси ич юмшатувчи дори сифатида, фармацевтикада баъзи дори моддалар (камфора, гормонлар ва бошқа- лар)ни эритиш ва суртмалар тайёрлашда қўлланилади. Ширин бодом уруғидан тайёрланган эмульсия ва аччиқ бодом уруғининг кунжарасидан тайёрланган аччиқ бодом суви меъда ва ичак оғриқларида оғриқ қолди- рувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади. Аччиқ бодом уруғи ва унинг мойини Абу Али ибн Сино қон тупу- риш, йўтал, астма, ўпка, буйрак ва қовуқ касалликларини даволашда ва қовуқдаги тошни тушириш учун ишлатган. Халқ табобатида аччиқ бодом мойи йўтал, кўкрак оғриғи, астма, қулоқ оғриғи, ўпка ва меъда касалликларини даволашда қўлланилади. Ширин бодом мағзини қанд билан бирга эзиб аралаштириб, қувват- сизланган беморларга истеъмол қилишга берилади хамда уйқусизликда тинчлантирувчи восита сифатида йўтални қолдириш, астма ва бош оғ- риғини даволаш учун ишлатилади. Ширин бодом пўчоғи қайнатмасини қизамиқ чиққан болаларга ичирилади. Ширин ва аччиқ бодом мойи хамда ширин бодом мағзи озиқ-овқат саноатида ишлатилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling