59
ган дарахт ёки бута. Пояси кулранг, силлиқ пўстлоқли, ёш шохлари сер-
тук. Барги 4-7 баргчадан ташкил топган тоқпатли мураккаб бўлиб, бан-
ди ёрдамида поя ва шохларида кетма-кет ўрнашган. Баргчалари чўзиқ-
ништарсимон, аррасимон қиррали. Оқ рангли, беш бўлакли гуллари
қалқонсимон тўпгулга жойлашган. Меваси думалоқ, серсув, қизил
рангли, 2-7 ypyғли хўл мева. Четан май - июнь ойларида гуллайди, ме-
васи сентябрда пишади.
Четан турлари МДҲнинг Европа қисмида ўрмон-чўл зонасида хамда
Кавказда нинабаргли ва аралаш ўрмонларда, ўрмон четларида ўсади.
Ўзбекистон флорасида 2 четан тури – Туркистон ва
тянь-шань четани
тоғли худудларда тарқалган. Боғ ва хиёбонларда манзарали ўсимлик
сифатида ўстирилади. Тиббиётда четаннинг меваси ишлатилади. Мева-
си пишганда (совуқ тушгандан кейин) йиғиб олинади, қуритгичларда
қуритилади ёки қуритилмай қўлланилади. Совуқ тушганда меваси ёким-
ли, аччиқ-нордон мазага эга бўлиб қолади.
Оддий четан меваси таркибида 160 (40-200) мг% С витамини ва Р
витамини, 18 мг% каротин, 8% гача органик (лимон, олма, вино) кисло-
талар, қандлар (глюкоза, фруктоза, сахароза), флавоноидлар (квер-
цитрин, изокверцитрин, рутин ва бошқалар),
эфир мойи, сорбит, ош-
ловчи ва бошқа моддалар мавжуд. Уруғида амигдалин гликозиди ва
22% гача ёғ бор. Мева ва унинг дамламаси цинга ва бошқа авитаминоз
касалликларини даволаш ва уларнинг олдини олиш учун қўлланилади.
Меваси витаминли чойлар -йиғмалар таркибига киради.
Четан меваси
халқ табобатида иштаха очувчи дори сифатида хамда цинга касаллиги-
ни даволаш ва олдини олиш учун қадимдан қўлланилиб келинган.
Do'stlaringiz bilan baham: