Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Наъматак (Шиповник) – Rosa L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Наъматак (Шиповник) – Rosa L.
Марказий Осиёда ўсадиган 36 та наъматак турларидан 17 таси Ўз- бекистон флорасида учрайди. Уларнинг қуйидаги бешта тури тиббиётда ишлатилади: Беггер наъматаги (шиповник Беггера) – Rosa beggeriana Schrenk, Оддий наъматак (Шиповник собачий) – Rosa canina L., Фед- ченко наъматаги (Шиповник Федченко) – Rosa fedtshenkoana Rgl ва Даргумон наъматак (Шиповник сомнительний) – Rosa ambigua Russ. Наъматак турлари раъногулдошлар – Rosaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 1,5-3 м, баъзан 4 м га етадиган тиканли бута. Новдалари эгилувчан бўлиб, ялтироқ, қўнғир-қизил ёки қизил-жигарранг пўстлоқ билан қопланган. Барглари тоқпатли мураккаб, 5-7 та тухумсимон, ар- расимон қиррали баргчалардан ташкил топган бўлиб, банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет жойлашган. Йирик қизил, пушти, са- риқ ёки оқ рангли, хушбуй, беш бўлакли гуллари 2-3 тадан шохчаларига жойлашган. Шакли ва ранги турлича, ширали, гул ўрнидан ҳосил бўлган сохта мевага эга. Наъматак апрель - май ойларида гуллайди, ме- васи сентябр ойида пишади [11]. Наъматак турлари Марказий Осиёнинг хамма республикаларидаги ўрмонларда, текисликларда, тоғ-чўл туманларида, тўқайларда, тоғ- ларнинг пастки (тоғ этаклари), ўрта ва юқори қисмларигача бўлган ариқ бўйларида, буталар орасида, тоғларнинг қуруқ тошлоқ ён бағир- ларида, ёнғоқзор ва арчазорларда, боғларда ва бошқа ерларда ўсади. Тиббиётда наъматакнинг сохта меваси ишлатилади. Ўсимлик меваси ав- густ ойининг охирларидан бошлаб токи октябр ойигача йиғилади. Совуқ урган меваларида витамин С миқдори камайиб кетади. Мева- сини йиғаётган вақтда қўлга тикан кирмаслиги учун брезент қўлқоп кийиб олиш лозим. Йиғилган мевалар тезда очиқ хавода-қуёшда ёки +80-90°С хароратли иссиқхоналарда қуритилади. Баъзан наъматак мева- си қуритилмасдан доривор препаратлар олиш учун тўғридан-тўғри фар- мацевтика заводларига қайта ишлаш учун юборилади. Қуриган мевала- ри косачабарг ва бошқа қолдиқларидан тозаланади. Меваси таркибида 4-6%, баъзан 15% гача С витамини, В 2 , Р, Е ва К витаминлари, 12-27 мг% каротин, 29% гача органик (лимон, олма ва 54 бошқа) кислоталар, 18% гача қандлар, 3,7% гача пектин, 4,5% гача ош- ловчи моддалар мавжуд. Наъматак уруғида – мой ва бошқа фаол бирик- малар бор. Наъматак турларининг меваси турли витаминлар сақловчи поливитаминли меваларга киради, яъни “табиий витаминлар концентра- ти” деб аталади. Юқори витаминли турлари (Беггер наъматаги ва Федченко наъма- таги) авитаминоз касалликларини даволаш ва уларнинг олдини олиш учун қўлланилади. Уруғидан олинган мойи ва мевасининг юмшоқ қис- мидан тайёрланган мойли экстракти – каратолин куйганни, трофик яра- ларни, экзема, тери касалликларини, рентген нуридан куйган жойларни, ярали колит ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади. 13-расм. Оддий наъматак (Шиповник собачий) – Rosa canina L. 55 Наъматак турларининг баъзиларидан витаминли концентратлар, шарбат тайёрланади, витамин С (аскорбин кислота) олинади, қуруқ ме- васидан таблетка ва хаб дорилар тайёрланади. Бу дорилар авитаминоз касаллигини даволашда ва унинг олдини олишда ишлатилади. Аскор- бин кислота кўпгина комплекс препаратлар таркибига киради. Витамин С камроқ бўладиган наъматак турларидан – оддий итбу- рун наъматаги (меваси таркибида 0,2-2,2% гача витамин С мавжуд) ме- васидан тайёрланадиган холосас препарати жигар касалликларини (хо- лецистит, гепатит – сариқ касаллиги ва бошқаларни) даволаш учун ишлатилади. Наъматак турларининг мевасидан тайёрланган дамлама ва қайнатмалар халқ табобатида меъда-ичак касалликларини даволаш учун хамда иситма қолдирувчи, ўт ва сийдик хайдовчи дори сифатида қўлланилади. Бу дори турлари билан оғиз бўшлиғи касалликларида (милк яллиғ- ланиши ва ундан қон оқиши) оғиз чайилади. Наъматак меваси яна ор- ганизмни қувватлантириш, модда алмашинувини яхшилаш, сохта ме- валари ичидаги хакикий мевалари – ёнғоқчалари буйрак ва сийдик йўл- лари касалликларида сийдик хайдаш учун ишлатилади. Ўсимлик илди- зидан тайёрланган дамлама ва қайнатма халқ орасида меъда ва жигар касалликларига, баргининг кукуни эса яраларга даво бўлади. Наъматак турлари мевасидан озиқ-овқат саноатида витаминга бой қонцентратлар, қонфетлар ва бошқа қандолат махсулотлари тайёрлашда фойдаланилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling