Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Ошловчи тотим (Сумах дубильный) – Rhus coriaria L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Ошловчи тотим (Сумах дубильный) – Rhus coriaria L.
Тотим пистадошлар – Anacardiaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 1-3 м бўладиган бута ёки кичик дарахт. Тотим ёввойи ҳолда Ўзбеки- стоннинг жанубида Тўполанг ва Сангардак дарёлари хавзасида ўсади. Барглари тоқпатли мураккаб, 4-8 жуфт чўзиқ-тухумсимон ёки ништар- симон, йирик аррасимон қиррали барглардан ташкил топган бўлиб, бан- ди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Бир жинсли, майда, кўримсиз, беш бўлакли, яшил-оқ рангли гуллари айрим-айрим (чангчи ва уруғчи) холда рўваксимон гултўпламига жойлашган. Меваси – қизил рангли, шарсимон ёки буйраксимон, майда, қуруқ, данакли мева. Тотим июнь – июль ойларида гуллайди, меваси сентябрь -октябрда етилади. Тотим Кавказ, Қрим, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг қуруқ, тошлоқ ва охакли тоғ қияликларида, денгиз сатхидан 900-1700 м баландликлардаги тоғ қияликларида, баъзан ўр- монларда ва ўрмон чеккаларида ўсади. Тотимнинг барги халқ табобати- да ишлатилади. Ўсимлик гуллаши олдидан то мевалари пишгунга қадар барглари йиғилади ва очиқ хавода қуритилади. Сўнгра танин олиш учун фарма- цевтика заводларига юборилади. Тотим барги таркибида 25-33% ошловчи моддалар (10-20,9% та- нин), 4,8% гача галлат кислотаси, флавоноидлар (авикулярин, астрага- лин, мирицитрин), эфир мойи, 112 мг% С витамини, бўёқ ва бошқа мод- далар бор. Тотим барги танин олиш манбаси ҳисобланади. Танин бу- риштирувчи, антисептик ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Шу- нинг учун унинг препаратлари (танальбин ва тансал таблетка ҳолида) меъда-ичак касалликларини (меъда-ичак катари, энтерит, колит, ич кетиш) даволашда ишлатилади. Танин оғиз бўшлиғи, бурун ва томоқ- нинг яллиғланишида чайиш (1-2% ли эритмаси) ёки шиллиқ қаватлар- га суртиш (таниннинг 5-10% ли эритмаси), куйганни, сурункали экзе- маларни ва турли яраларни даволашда хамда ичак яллиғланишида қўлланилади. Инсон алкалоидлар (морфин, кокаин, атропин, никотин, физио- стигмин ва бошқалар) хамда оғир металлар тузлари билан заҳарланган- да унга таниннинг 0,2-2% ли эритмаси ичишга берилади ёки 0,5 % ли эритмаси билан меъда ювилади [30]. 68 20-расм. Ошловчи тотим (Сумах дубильный) – Rhus coriaria L. Тотим барги халқ табобатида ўт пуфаги ва бошқа касалликларни даволашда қўлланилади. Янчилган мевасидан одамлар «нордон ичим- лик-сирка» тайёрлашади. Уни одатда меъда касалликларида, цинга ва шишларни даволашда хамда иситма пасайтирувчи ва қустируви дори сифатида ишлатилади. Барглари дамламаси антивирус, бактерицид хусусиятларга эга, шу сабабли у билан яра-чақалар ювилади, настой- каси ич кетиши, бод, подагра ва фалажни даволашда қўлланилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling