Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Тоғолча (Слива растопыренная) – Prunus sogdiana Vass


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Тоғолча (Слива растопыренная) – Prunus sogdiana Vass. 
Тоғолча ёки ёввойи олхўри Раъногулдошлар – Rosaceae оиласига 
мансуб бўлиб, бўйи 12 мга етадиган мевали дарахт. Тоғолча асосан тоғ-
ларда кенг тарқалган ва мевасининг ранги, йириклиги ва мазасига кўра 
кучли полиморф хусусиятларни намоён қилган. Тоғолча олхўрининг 
маданий навларини ёввойи аждоди ҳисобланади. Барглари эллипсси-
мон, чўзиқ-эллипссимон, тухумсимон ёки тескари тухумсимон, тишси-
мон, баъзан қўшалоқ тишсимон қиррали бўлиб, банди ёрдамида шохи 
билан поясида кетма-кет ўрнашган. Гуллари беш бўлакли, оқ яшилроқ 
ёки бир оз сарғимтир. Меваси турли шаклда, катта-кичиклиги хам хар 
хил, сарғиш, оч яшил, тўққизил, гунафша рангли, сершира данакли мева 
хисобланади. Тоғолча апрель ойида гуллайди, июль - август ойларида 
меваси пишади. 
МДҲнинг Европа қисми, Кавказ, Марказий Осиё, Қозоғистон, Си-
бирь ва Узоқ Шарқда боғларда мевали дарахт сифатида кўплаб ўстири-
лади. Халқ табобатида олхўрининг меваси ишлатилади. Уни меваси пиш-
ган вақтида териб олинади ва қуёшда қуритилади ёки қуритилмасдан 
ишлатилади. Меваси таркибида 36-17,2% қандлар, 0,59-1,6% органик 
(олма, лимон, оксалат, хин ва бошқа кислоталар), 10 мг% С, В, Е, РР ва 
Р витаминлар, каротин, биотин, флавоноидлар (кверцетин, изокверцит-


62 
рин ва бошқалар), антоцианлар, пектин, ошловчи, минерал ва бошқа 
моддалар бор. Тоғолча меваси сурги восита сифатида қўлланиладиган 
кафиол препарати таркибига киради. 
Тоғолчани Ибн Сино хам сурги (кўпрок қуритилмаган ҳолида) ва 
ўт хайдовчи восита сифатида қўллаган. Унинг фикрича, нордонроқ ол-
хўри ўтни кучлироқ хайдайди, сурги таъсири эса ширинида кучлироқ. 
Ибн Сино тоғолча дарахтининг танаси ва шохларидан олинадиган 
елимни яраларни даволашда, унга сирка, асал ёки шакар қўшиб теми-
раткига қарши ишлатган. Тоғолча елимини яна қовуқдаги тошларни 
майдалаш ва тушириш, мева ширасини эса аёлларда гинекологик ка-
салликларда қўллаган. 
 
 
17-расм. Тоғолча (Слива растопыренная) – Prunus sogdiana Vass. 


63 
Томоқ оғриганида томоқни тоғолча ва олхўри барги қайнатмаси би-
лан чайишни буюрган. Тоғолча ва олхўри меваси (қуритилган ва қури-
тилмаган холдагисихамда унинг шираси юмшоқ, сурги таъсирига эга. 
Нордон навлари овқат хазм бўлишини яхшилайди. Шунинг учун 
халқ табобатида тоғолча ва олхўри меваси ёки қуритилган мева қайнат-
маси (ёки дамламаси) қабзиятда сурги дори ўрнида хамда ўт пуфаги, 
буйрак, юрак касалликларида қўлланилади. Бундан ташқари, меваси-
нинг шираси иштаха очиш (нордон навларининг шираси) ва овқат хаз-
мини яхшилаш учун қўлланилади. Бу шира айниқса қиш ва бахор ойла-
рида, организм витаминларга муҳтож бўлганда фойдали ҳисобланади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling