Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Оддий арча (Можжевельник обыкновенный)–Juniperus communis L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Оддий арча (Можжевельник обыкновенный)–Juniperus communis L. 
Оддий арча Ўзбекистонга интродукция қилинган бўлиб, сарвидо-
шлар – Сupressaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 2-5 м га етадиган ик-
ки уйли доим яшил нинбаргли кичик дарахт. Барги бандсиз, қаттиқ нина 
шаклида бўлиб, пояси билан шохларида тўп-тўп бўлиб ўрнашган. Ота-
лик ва оналик гуллари айрим-айрим бутадаги қуббаларда ривожланади. 
Меваси – юмалоқ қубба мева, иккинчи йили етилади. 
Оддий арча МДҲнинг Европа қисми ва Сибирдаги нинабаргли ва 
майда баргли аралаш ўрмонларда, баъзан ботқоқли ўрмонларда таби-
ий ҳолда ўсади. Ўзбекистонда тоғли худудларда 3 та маҳаллий арча 
турлари тарқалган: зарафшон арчаси, яримшарсимон ва туркистон ар-
часи. Улар ҳам махаллий халқ табобатида ишлатилади. Тиббиётда од-
дий арчанинг қубба меваси ишлатилади. Қуббалар кузда, арча тагига 
чодир ёзиб қоқиб олинади. Хом меваларидан, шох ва барглардан то-


57 
залангач, пишган қуббалар хаво кириб турадиган хона ёки чордоқ-
ларда қуритилади. 
 
14-расм. Оддий арча (Можжевельник обыкновенный) –
Juniperus communis L. 
 
Оддий арча меваси таркибида 0,5-2% эфир мойи, 40% қандлар, ор-
ганик кислоталар, смола, бўёқ, пектин ва бошқа биологик фаол мод-
далар бор. Эфир мойи пиненлар, кампфен, сабинен ва бошқа бирик-
малардан ташкил топган. Қуббанинг доривор препаратлари (дамлама, 
сийдик хайдовчи йиғмалар-чойлар таркибида) тиббиётда сийдик хай-
довчи, сийдик йўлларини дезинфекция қилувчи, балғам кўчирувчи хам-
да овқат хазмини яхшиловчи восита сифатида қўлланилади.
Эфир мойининг спиртдаги эритмаси ва суртмаси бод касаллигида 
тананинг оғриган ерига суртилади. Арча баргидан олинган эфир мойи 


58 
фитонцид таъсирига эга бўлиб, трихмонадли колпитни даволашда 
ишлатилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling