Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Малина (Малина обыкновенная) – Rubus idaeus L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Малина (Малина обыкновенная) – Rubus idaeus L. 
Малина ўсимлиги Раъногулдошлар – Rosaceae оиласига мансуб 
бўлган кўп йиллик лианасимон бута. Малина ёввойи ҳолда Ўзбекистон-
да учрамайди, унинг навлари интродукция қилинган. Биринчи йилги 
поялари яшил рангли, ёғочланмаган, майда тиканли бўлиб, гул чиқар-
майди ва мева қилмайди. Бу пояси қишга бориб ёғочланади, тиканлари 
тўкилади. Иккинчи йили гул чиқаради ва меваси пишгандан сўнг қу-
риб қолади. Поялари икки йиллик. 
 
11-расм. Малина (Малина обыкновенная) – Rubus idaeus L. 


51 
Барглари тоқ патли, 5-7 та (поясининг юқори қисмидагилари) уч 
пластинкали мураккаб, барг бўлакчалари тухумсимон, пастки томони 
тукли, нотекис, аррасимон қиррали бўлиб, узун банди ёрдамида пояси-
га кетма-кет ўрнашган. Майда, кўримсиз, яшил оқ рангли гуллари қал-
қонсимон рўвакка тўпланган. Меваси – қизил рангли, шарсимон ёки 
қонуссимон, данакли, мураккаб тўпмева. Малина май ойида гуллайди, 
меваси июнда пишади. Малина Кавказ, Марказий Осиё ва Сибир ўрмон-
ларида, ўрмон четларида, жарларда, тоғларда, ариқ бўйларида, ўрмон 
остида, буталар орасида ва бошқа нам ерларда ўсади. 
Малина доривор ва резавор мевали бута сифатида кўп миқдорда 
ўстирилади. Меваси тиббиётда ишлатилади. Уни тўлиқ пишган вақтида 
қўлда эхтиётлик билан териб олинади, қуёшда сўлитиб, сўнгра қуруқ ва 
иссиқ жойда ёки қуритгичларда қуритилади ёки мураббо қилиб қўйиш 
мумкин. Меваси кўпинча қуритмасдан хам ишлатилади. Хўл мевасидан 
шарбат ва мева шираси тайёрланади. 
Мева таркибида органик (2,2% гача олма, лимон, салицил, вино ва 
бошқа кислоталар), 10% гача қанд, калий тузлари, 45 мг% гача С, В ва Р 
витаминлари, каротин, пектин, ошловчи ва бошқа биологик фаол мод-
далар бор. Дори препаратлари – мева дамламаси, шарбати ва меваси 
терлатувчи чойлар-йиғмалар таркибида турли шамоллаш касалликла-
рида терлатувчи восита сифатида қўлланилади. Мева шарбатидан 
фармацевтикада суюқ дориларнинг таъмини яхшилаш учун фойдала-
нилади. 
Янги терилган ва қуритилган мева дамламаси халқ табобатида 
иштаха очувчи, овқат хазмини яхшиловчи, терлатувчи, ўпка ва нафас 
йўллари шамоллаганда балғам кўчирувчи, иситма кўтарилганда харо-
ратни пасайтирувчи хамда меъда, ичақ касалликларига дори сифатида 
қўлланилади. Малина баргидан тайёрланган дамлама ва қайнатма ич 
кетишни даволаш, йўтал ва ангинада томоқни чайиш учун ишлати-
лади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling