Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Эфир мойли атиргуллар (Розы эфирномасличные)


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Эфир мойли атиргуллар (Розы эфирномасличные) 
Уларнинг барчаси Ўзбекистонга интродукция қилинган ҳисобла-
нади. Эфир мойли атиргулларга Оқ атиргул (роза белая) – Rosa alba
Қизил ёки дамашқ атиргули (Роза дамасская) – Rosa damascene, Пушти 
атиргул (Роза столепестковая) – Rosa centifolia, Франция атиргули (Роза 
французская) – Rosa gallica каби маданийлаштирилган наъматак турла-
ри киритилган. Атиргул турлари раъногулдошлар оиласига мансуб, бўйи 
60-125 см гача етадиган б у т а . Поялари бир нечта, шохланган, тиканли. 
Барглари тоқ патли мураккаб бўлиб, поя ва шохларида банди ёрда-
мида кетма-кет ўрнашган. Баргчалари 5-7 та, тухумсимон, эллипссимон 
ёки ништарсимон, аррасимон қиррали. Қизил, тўққизил, пушти 
ёки оқ рангли, йирик хушбуй гуллари якка-якка ёки 2-3 тадан поя ва 
шохларига жойлашган. Гулкосача барги 5 та, гултож барглари (гулбарг-
лари) кўп сонли. Меваси – гул ўрнидан ҳосил бўлган ширали сохта мева. 
Май - август ойларида гуллайди, меваси август - сентябрда пишади. 


56 
Атиргул турлари ёввойи ҳолда учрамайди, атиргулнинг ёввойи аж-
доди наъматак хисобланади. Қрим вилояти, Краснодар ўлкаси, Молда-
вия, Грузия, Озарбайжон ва Тожикистоннинг айрим худудларида эфир 
мойи олиш учун қизил атиргул билан Франция атиргулининг чатишти-
рилган дурагайлари ўстирилади. Атиргулнинг кўп навлари манзарали 
ўсимлик сифатида эқилади. Тиббиётда атиргулнинг гули қўлланила-
ди. 
Атиргул турларининг гул барги таркибида 0,09-0, 24% эфир мойи 
бор. Эфир мойи 50-60% гераниол, 25-30% цитронеллол, 10% гача нерол 
ва бошқа терпеноидлардан ташкил топган. Атиргул турларининг гул 
барги ва улардан олинган эфир мойи табобатда турли касалликларни 
даволаш хамда бошқа дориларнинг ҳиди ва таъмини яхшилаш учун 
қадимдан қўлланиб келинган. Абу Али ибн Сино гулбарги (пояси-
нинг ҳам) шираси билан кўз яллиғланишини, меъда ва бошқа ка-
салликларни даволаган. Оғриқ қолдириш учун йўғон ичак соҳасига 
ишлатган [30]. 
Шишларни қайтариш учун қайнатилган гул баргини боғлаган. Қу-
ритилмаган атиргул ва гулбаргини бош оғриғига, жигар ва меъда ка-
салликларига даво қилган. Гулбаргидан тайёрланган асалли мураббо 
ва гул шарбатини меъдани мустахкамлаш ва овқат хазмини яхшилаш 
учун ишлатган. Тез-тез ҳушидан кетиб турадиган беморларга гул шар-
батидан ичишни буюрган. 
Эфир мойи ва унинг хушбўй суви парфюмерия саноатида ва фарма-
цевтика амалиётида дориларнинг хиди ва таъмини яхшилаш учун қўл-
ланилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling