Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Қора маржондарахт (Бузина черная) – Sambucus nigra L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Қора маржондарахт (Бузина черная) – Sambucus nigra L. 
Маржон дарахт турлари Шилвидошлар – Caprifoliaceae оиласига 
мансуб бўлиб, бўйи 2-6 м га етадиган Ўзбекистонга интродукция қилин-
ган бута ёки кичик дарахт. Ёш новдалари яшил, қолганлари қўнғир-кул-
ранг пўстлоқ билан қопланган. Барги 3-7 баргчали, тоқ патли мураккаб 
бўлиб, банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет жойлашган. 
Баргчалари калта бандли, чўзиқ-тухумсимон, ўткир учли, нотекис 
аррасимон қиррали. Сариқ-оқ, гуллари қалқонсимон тўпгулни хосил 
қилади. Меваси қора бинафша рангли, серсув, 3-6 данакли ҳўл мева. 


52 
Маржон дарахти май - июнь ойларида гуллайди, меваси июль – октябр-
да пишади. 
 
12-расм. Қора маржондарахт (Бузина черная) – Sambucus nigra L. 
 
Маржон дарахти Россия, Кавказ, Украина ва Белоруссиядаги кенг 
япроқли ўрмонларда ва буталар орасида ўсади. Истирохат боғлари, хиё-
бонлар ва кўчаларда манзарали дарахт сифатида ўстирилади. Маржон 
дарахтнинг халқ табобатида гули ва меваси ишлатилади. Гули таркиби-
да 0,32% эфир мойи, самбуцинигрин гликозиди, рутин, 82 мг% С вита-
мини, холин, органик (хлороген, валерианат, олма, сирка) кислоталар ва 
бошқа кимёвий бирикмалар бор. 
Меваси таркибида 50 мг% гача С витамини, каротин, антоцианлар, 
органик кислоталар, ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар бор. 
Гулининг дамламаси (мева дамламаси ҳам) шамоллашда терлатувчи, 
жигар, ўт пуфаги ва ўтйўллари касалликларида ўт хайдовчи ҳамда 


53 
буйрак ва сийдик пуфаги касалликларида сийдик хайдовчи восита си-
фатида қўлланилади. Маржондарахт дамламаси яна нафас йўлларининг 
яллиғланиш касалликларида, бронхит, ларингит, грипп, невралгия ва 
бошқа шамоллаш касалликларида ишлатилади. Гули терлатувчи, сурги 
хамда томоқ оғриғида чайиш учун қўлланиладиган йиғмалар-чойлар 
таркибига киради. Мевасидан сурги экстракти тайёрланади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling