Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Юксак айлант (Айлант высочайший) –


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Юксак айлант (Айлант высочайший) –
Ailanthus aitissima (Mill.) Swing. 
Айлант (сассиқ дарахт) симарубадошлар – Simarubaceae оиласига 
мансуб баландлиги 30 метрга етадиган дарахт. Ўзбекистонга интродук-
ция қилинган. Барглари мураккаб, тоқ патсимон, 15-20 та баргларидан 
иборат, тухумсимон, наштарсимон шаклда. Мевалари – ўртасида битта 
уруғи бор қизғиш-сариқ рангдаги қанотчали мева. Май-июлда гуллайди 
ва августда-октябрда мевалари етилади. Айлантнинг пўстлоғи таркиби-
да айлантин моддаси, лактон, симарубин, оксикумарин гликозидлари, 
сапонинлар ва кам миқдордаги алкалоидлар хамда 12% гача ошловчи 
моддалар учрайди. Табобатда дарахт барглари, пўстлоғи жароҳатларни 
тузатишда, ичбуруғда, мевалари бавосил, ангинада фойдаланилади. Ай-
лант танаси пўстлоғи кучли бактерицидлик хусусиятига эга. 
Cохта каштан (Конский каштан обыкновенный) -
Aesculus hippocastanum L. 
Сохта каштан Сохтакаштандошлар – Hippocastanaceae оиласига 
мансуб баландлиги 30 м гача етадиган манзарали дарахт. Сохта каштан 
тури Ўзбекистонга интродукция қилинган ва шаҳар шароитларида газга 
ва иссиқга чидамли дарахт эканлигини кўрсатди. Барги панжасимон йи-
рик 5-7 тадан, ўртадагиси катта, иккита четидагиси кичикроқ, мурак-
каб бўлиб, пояси билан шохларида узун банди ёрдамида қарама-қарши 
жойлашади. Баргчалари тескари тухумсимон, ўткир учли, қўшарраси-
мон қиррали. Беш бўлакли, олдин сарғиш, кейинроқ қизғиш доғли оқ 
гуллари тик ўсувчи рўвакка тўпланган. Меваси – пишганда 3 та чаноғи 
билан очиладиган, битта (баъзан учтагача) уруғли, думалоқ шаклли, 
яшил рангли тиканлар билан қопланган кўсак хисобланади. 
Сохта каштан май-июнь ойларида гуллайди, сентябрь-октябрь 
ойида меваси етилади. Ватани Болқон ярим ороли, МДҲнинг Европа 
қисми ўрта ва жанубий худудлари ҳисобланади, Қрим, Кавказ ва 
Марказий Осиёда манзарали дарахт сифатида кўчаларда, истирохат 
боғларида кенг ўстирилади. 


66 
 
19-расм. Оддий сохта каштан (Конский каштан обыкновенный) – 
Aesculus hippocastanum L
 
Тиббиётда сохтакаштаннинг уруғи, гули ва барги кенг қўлланилади. 
Меваси тўлиқ пишганда қоқиб олиниб, ундан уруғи ажратилади ва очиқ 
хавода – қуёшда қуритилади. Барглари ёз бўйи йиғилиши мумкин, аммо 
фақат соя ерда қуритилади. 
Уруғи таркибида эскулин, фраксин, кумарин гликозидлари, флаво-
ноидлар (кверцетин ва кемпферол гликозидлари), 8-10% тритерпен са-
понинлар (эсцин ва бошқа), 6-8% ёғ, 50% гача крахмал, 8-10% оқсил, 
ошловчи ва бошқа моддалар, баргида – флавоноидлар (кверцетин, кемп-
ферол ва уларнинг гликозидлари), каротиноидлар ва бошқа фаол би-
рикмалар бор. 


67 
Сохтакаштан уруғидан тайёрланган экстракт – эскузан тромбофле-
бит ва вена қон томири (айниқса оёкда) кенгайиши олдини олиш ва да-
волашда ҳамда бавосил ва атеросклерозда ишлатилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling