Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Хандон писта (Фисташка настоящая) – Pistacia vera L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Хандон писта (Фисташка настоящая) – Pistacia vera L. 
Хандон писта Пистадошлар – Anacardiaceae оиласига мансуб бў-
либ, бўйи 5-7, баъзан 10 м га етадиган дарахт. Барглари тоқпатли му-
раккаб, кўпинча 3 та, баъзан 5-7 та юмалоқ-тухумсимон ёки эллипсси-
мон, қалин, текис қиррали, оч яшил рангли баргчалардан ташкил топган 
бўлиб, банди ёрдамида шохларида кетма-кет ўрнашган. Майда, кўрим-
сиз, бир жинсли гуллари рўваксимон гул тўпламига жойлашган. Мева-
си – тухумсимон, тўқ-қизил рангли, қуруқ данакли мева. Хандон писта 
март - май ойларида гуллайди, меваси август - сентябрда пишади. 
Марказий Осиёнинг тоғли худудларида тошлоқ қояли жойларда
ўрмон қияликларида, тоғ этаклари ва адирларда катта-катта пистазор-
лар хосил қилиб ўсади. Кавказ ва Марказий Осиёнинг тоғли худудла-
рида саноат плантацияларида ўстирилади. Баргида ҳосил бўладиган 
ўсимталари – бузғунчаси, халқ табобатида яна барги, меваси ва дарахт 
танасидан олинган смоласи ишлатилади. Барги ёз ойларида йиғилади 
ва соя ерда қуритилади. Меваси пишганида баргдаги бузғунчаси те-
риб олинади ва очиқ ҳавода -қуёшда қуритилади. Бузғунча таркибида 
30-50% ошловчи моддалар, баргида 13-14% ошловчи моддалар, С вита-
мини ва органик кислоталар, уруғида – 60 % гача ёғ бор. 
Бузғунчасидан танин олинади. Танин буруштирувчи, антисептик ва 
яллиғланишга қарши таъсирга эга. Шунинг учун унинг доривор препа-
ратлари (танальбин ва тансал таблетка холида) меъда-ичак касалликла-
ри (меъда-ичак катари, энтерит, колит, ич кетар)ни даволашда ишлати-
лади. 1-2% ли танин эритмаси оғиз бўшлиғи, бурун ва томоқнинг 
яллиғланиш касалликларида чайиш учун ишлатилади. Таниннинг 5-10% 
ли эритмаси шиллиқ қаватларга суртиш, куйганни, сурункали экземани 
ва турли яраларни даволаш хамда ичак яллиғланишида хуқна қилиш 
учун қўлланилади. Одам морфин, кокаин, атропин, никотин, физостиг-
мин ва бошқа алкалоидлар, оғир металл тузлари билан заҳарланганда 


64 
таниннинг 0,2-2% ли эритмаси ичирилади ёки 0,5%ли эритмаси билан 
меъда ювилади. 
 
18-расм. Хандон писта (Фисташка настоящая) – Pistacia vera L.
 
Хандон писта қадимдан халқ орасида турли касалликларни даво-
лашда ишлатиб келинади. Хандон писта меваси билан Абу Али ибн 
Сино меъда, жигар ва бошқа касалликларни даволаган. Баргидан тайёр-
ланган қайнатмаси халқ табобатида ич кетишни хамда турли касал-


65 
ликларни тўхтатиш учун қўлланилади. Мевасидан тайёрланган дамла-
маси билан меъда ва ичакнинг юқумли касалликлари, уруғи дамламаси 
билан ўпка сили ва қувватсизлик даволанади. Хандон писта меваси 
кучли антиоксидантлик хусусиятларига эга. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling