Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Оддий қарағай (Сосна обыкновенная) – Pinus sylvestris L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Оддий қарағай (Сосна обыкновенная) – Pinus sylvestris L. 
Оддий қарағай қарағайдошлар – Pinaceae оиласига мансуб бўлиб, 
бўйи 40 м гача етадиган доим яшил нинабаргли дарахт. Дарахт танасида 
шохлари тўп-тўп жойлашган. Нинабарглари ярим цилиндрсимон, қат-
тиқ, ўткир учли, ички томони ботиқ устки томони дўнг, пояда жуфт-
жуфт бўлиб ўрнашган. Гуллари бир жинсли, кўримсиз, қуббаларга жой-
лашган. Оталик қуббалари баҳорда ёш новдаларда хосил бўлади, оналик 
қуббалари новдаларнинг учки қисмида 1-3 тадан жойлашади. Оналик 
қуббалари иккинчи йили пишади ва ёғочланиб қолади. 
Оддий қарағай МДҲнинг Европа қисми, Сибирь, Қозоғистоннинг 
шимолий қисми, Кавказ ва Узоқ Шарқдаги нинабаргли ўрмонларнинг 
асосий ўрмон ҳосил қилувчи дарахтларидан ҳисобланади, 150 млн 
гектарга яқин майдонда ўсади. Ўзбекистонга интродукция қилинган, 
тоғли худудларда яхши ўсиши билан ажралиб туради. 


60 
Тиббиётда оддий қарағайнинг куртаги, эфир мойи, смоласи ва смо-
ладан олинган маҳсулотлари ишлатилади. Қўшалоқ куртаклар эрта 
бахорда, бўртган вақтида ўсиб чиққан жойи билан бирга қирқиб оли-
нади ва салқин жойда узоқ вақт қуритилади. Эфир мойи 15-20 см узун-
ликдаги қуритилмаган новдалардан сув буғи ёрдамида хайдаб олинади. 
Смола ва унинг махсулотлари дарахт пўстлоғини тилиб, дарахтни қуруқ 
хайдаш ёки экстракция қилиш усули билан олинади. 
 
16-расм. Оддий қарағай (сосна обыкновенная) – Pinus sylvestris L. 
 
Қарағай куртаги таркибида 0,36% эфир мойи, витамин Е, ошловчи 
ва бошқа моддалар, қарағайнинг баргли шохчасида 0,13-1,3% эфир 
мойи, 7-12% смола, С витамини, каротин ва бошқа бирикмалар бор. 
Баргли новдаларидан олинган эфир мойи 40% пинен, 40% лимонен, 11% 
гача борнилацетат ва бошқа терпеноидлардан ташкил топган [30]. 


61 
Куртаги дамламаси балғам кўчирувчи, дезинфекция қилувчи ва сий-
дик ҳайдовчи восита сифатида ҳамда юқори нафас йўллари касаллан-
ганда ингаляция қилиш учун қўлланилади. Барг дамламаси цинга ка-
саллигида ва унинг олдини олишда, экстракти – шифобахш ванна учун 
ишлатилади. Эфир мойининг спиртдаги эритмаси дезодрант сифатида 
хоналар (кўпинча касалхоналарда) ҳидини яхшилаш учун пуркалади. 
Қарағай смоласидан хамда ёғочидан қуруқ ҳайдаш усули билан 
скипидар, канифоль, қорамой ва писта кўмир олинади. Скипидар турли 
суртмалар, бальзам ва бошқа аралашмалар таркибида невралгия, бод ва 
бошқа шамоллаш касалликларида оғриган ерга суртиш, нафас йўллари 
касалланганда ингаляция қилиш учун ишлатилади. Қорамойи Вишнев-
ский суртмаси таркибида бўлиб яраларни даволашда, Вилькинсон сурт-
маси таркибида қўтирни, экзема ва темираткини даволашда қўлланила-
ди. 
Канифоль турли малхамлар таркибига киради. Писта кўмир препа-
рати – корболен таблеткаси меъдада йиғилиб қолган газларни (метео-
ризм) йўқотишда ёрдам беради. Смола, скипидар, канифоль, қорамой, 
писта кўмир халқ хўжалигининг турли саноат тармоқларида ва техни-
када кенг фойдаланилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling