Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Зангори маймунжон(Ежевика сизая)– Rubus caesius L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

 
Зангори маймунжон(Ежевика сизая)– Rubus caesius L. 
Маймунжон турлари Раъногулдошлар – Rosaceae оиласига мансуб 
бўлиб, бўйи 50-150 см га етадиган икки йиллик пояли тиканли лианаси-
мон бута ёки ярим бута. Бир йиллик пояси ер бағирлаб (ётиб) ёки ёйси-
мон қайрилиб ўсади. Поялари цилиндрсимон, шохланган. 
Барглари уч пластинкали (бўлакчалари тухумсимон, ўткир учли, 
тишсимон қиррали) мураккаб бўлиб, узун банди билан пояси ва шохла-
рида кетма-кет ўрнашган. Оқ рангли, беш бўлакли гуллари қалқонсимон 
шингил тўпгулга жойлашган. Меваси – кўк рангли, сершира, данакли 
мураккаб резавор мева. 
Маймунжон май - июнь ойларида гуллайди, меваси июнь - августда 
пишади. Маймунжон Марказий Осиё, Кавказ ва Ғарбий Сибирнинг тоғ-
ли худудларида тоғ ён бағирларида, тўқайзорларда, ариқ бўйларида, 
тошли тоғ қияликларида, жарликларда, ўрмон остида буталар 
орасида ва бошқа намлик билан таъминланган ерларда ўсади. 
Халқ табобатида маймунжоннинг етилиб пишган меваси, барги ва 
илдизи ишлатилади. Меваси пишганда йиғилади ва қуритмасдан ёки 
офтобда қуритиб ишлатилади. Барглари ўсимлик гуллаши даврида те-
рилади ва соя ерда қуритилади. Илдизини кеч кузда ёки эрта баҳорда 
ковлаб олинади, сувда ювиб, тупроқ ва лойдан тозаланади, майда бў-
лакчаларга қирқиб, очиқ хавода қуритилади. Зангори маймунжон бар-
ги таркибида 80-271 мг% С витамини, органик кислоталар, каротин, 
қанд, ошловчи моддалар, мевасида – 6,35-7,46% қанд, 2,2% органик кис-
лоталар, 15 мг% С витамини, каротин, антоцианлар ва бошқа биологик 
фаол моддалар бор [29, 30]. 


49 
 
10-расм. Зангори маймунжон (Ежевика сизая) – Rubus caesius L. 
 
Баргининг дамламаси халқ табобатида шамоллаш касалликларида 
терлатувчи восита сифатида, томоқ оғриганда оғизни чайиш учун 
қўлланилади. Меваси терлатувчи, иситма кўтарилганда ҳароратни па-
сайтирувчи ва чанқоқни қолдирувчи, иштаҳа очувчи дори сифатида 
ишлатилади. Илдизидан тайёрланган қайнатмаси милк касалланганда 
оғиз чайиш учун хамда сийдик хайдовчи дори сифатида қўлланилади. 
Маймунжоннинг янги узиб олинган баргини эзиб темираткига, сурунка-
ли ва йирингли яраларга боғланса даво бўлади. 


50 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling