Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Оддий анор (Гранат обыкновенный) – Punica granatum L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Оддий анор (Гранат обыкновенный) – Punica granatum L.
Анор ўсимлиги Анордошлар – Punicaceae оиласига мансуб бўлиб, 40 бўйи 1,5-5 м келадиган бута ёки кичик дарахт. Барглари эллипссимон ёки тескари тухумсимон, қалин, ялтироқ бўлиб, калта банди ёрдамида пояси билан шохларида қарама-қарши жойлашган. Қизил гуллари якка- якка, баъзан 2-5 тадан бўлиб шохларига ўрнашган. Меваси – йирик шарсимон, кўпуруғли серсув сохта мева. Уруғлари тўққизил, оч қизил, пушти ёки оқ рангли, серсув, ширин ёки нордон мазали эт билан ўралган. Ёввойи анор Марказий Осиёнинг ва Кавказ- нинг жанубида (Арманистонда, Озарбайжон жанубида) қуруқ субтро- пик минтақасида ўсади. Ўзбекистонда Сурхондарё вилоятининг Тўпо- лангдарё хавзасида ёввойи холда учрайди. Марказий Осиё, Кавказ ва Қримда халқ селекцияси навлари маданий ҳолда кўплаб етиштирилади, совуқдан сақлаш мақсадида қишга кўмилади. Тиббиётда ушбу ўсимликнинг пояси, шохи, илдиз пўстлоғи хамда меваси ишлатилади. Пўстлоғи таркибида 0,25% алкалоидлар (пельтьерин, изопельтьерин ва бошқалар), смола, бетулин кислотаси, ошловчи ва бошқа моддалар, мева пўстида – 28% гача ошловчи модда, урсол кисло- та, ейиладиган қисмида қандлар, лимон, олма кислоталар ва С витами- ни бор. Анор пўстлоғи препаратлари (қайнатмаси ва пельтьерин алкалоиди тузлари) организмдан лентасимон гижжаларни хайдаш учун, мева пўсти қайнатмаси – ич кетишда ва яраларни даволашда қўлланилади. Мева пўстидан танин, ширасидан лимон кислота олинади. Анорнинг нордон мевалари таркибида (шираси) 9% гача лимон кислотаси бор. Ибн Сино анор пўсти қайнатмаси билан қон тупуриш, милк қонаши ва меъда ка- салликларини даволаган. Шунингдек уни яраларни ювиш, тишни му- стахкамлаш мақсадида оғизни чайиш учун хамда сийдик ҳайдовчи во- сита сифатида ҳам қўллаган [30]. Халқ табобатида анор пўстлоғи билан мева пўстининг қайнатмаси, гулининг дамламаси, меваси ва унинг ширасини истиско, ич кетиши, дизентерия, сариқ касалликларини, кўтирни даволашда хамда қон оқишини тўхтатишда (қон тупурганда, милкдан қон оққанда), сийдик ва гижжа хайдашда, оғриқ қолдиришда ишлатилади. Цинга касаллиги- нинг олдини олиш ва даволаш, иштаха очиш учун анор меваси шира- сини ичиш тавсия этилади. 41 5-расм. Оддий анор (Гранат обыкновенный) – Punica granatum L. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling