Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Бутасимон аморфа (Аморфа кустарниковая) – Amorpha fruticosa L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet25/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Бутасимон аморфа (Аморфа кустарниковая) – Amorpha fruticosa L. 
Аморфа ўсимлиги Дуккакдошлар–Fabaceae оиласига мансуб бўлиб, 
Ўзбекистонга интродукция қилинган. Баландлиги 2-3 м гача етадиган 
сершох бута. Барглари (20-25 та баргчали) мураккаб бўлиб, банди ёрда-
мида поя ва шохларига кетма-кет жойлашган. Барг бўлакчалари – барг-
чалари ингичка эллипссимон ёки чўзиқ эллипссимон шаклда. Майда 
хушбуй, тўққизил-бинафша рангли гуллари шингил гултўпламини 
ҳосил қилади. Меваси – бир ёки икки уруғли, чўзиқрок дуккақ, июнда 
гуллайди. Улар манзарали бута сифатида Марказий Осиё ва Россиянинг 
жанубий минтақаларида кўкаламзорлаштириш мақсадларида ўсти-
рилади. Аморфанинг барги билан уруғи халқ табобатида ишлатила-
ди. Уруғи таркибида ротеноидларга кирадиган аморфин ва аморфол 
гликозидлари, 13% мой ва бошқа биологик фаол моддалар бор.
Гликозидлар, эфир мойи, бўёк ва бошқа моддалар барглари билан 
бир қаторда ёш новдаларида хам бор. Ўзбекистонда аморфадан 
Fruticin препарати олинган ва тиббиёт амалиётига татбиқ этилган. 
Аморфаннинг ушбу доривор препарати – фрутицин тинчлантирувчи ва 
кардиотоник восита сифатида юрак-қон томир (юрак-томир неврози, па-
роксизмал тахикардия) касалликларда қўллашга тавсия этилади [21]. 


46 
 
8-расм. Бутасимон аморфа (Аморфа кустарниковая) - Amorpha fruticosa L. 
 
Зирк (Барбарис)– Berberis L. 
Зирк турлари Зиркдошлар – Berberidaceae оиласига мансуб бўлиб, 
бўйи 3-4 м гача етадиган тиканли бута. Тиканлари оддий ёки уч бўлак-
ли. Барглари тескари тухумсимон, чўзинчоқ ёки эллипсимон, қалин, те-
кис ёки тишсимон қиррали бўлиб, пояси ва шохларида банди билан 
кетма-кет жойлашган. 
Сариқ рангли гуллари оддий, шохланган ёки ғуваксимон шингил-
га тўпланган. Меваси – чўзиқ, чўзиқ эллипссимон ёки тескари тухум-
симон, қора, бинафша ёки тўқ-қизил рангли, нордон, кўп уруғли, сер-
шира резавор мева. Зирк турлари Марказий Осиё тоғларининг ўрта ва 
пастки қисмида тошли тоғ қияликларида, сойлар ёқасида ва арчазор-
ларда ўсади. Оддий зирк интродукция қилинган ва маданий шароит-
ларда ўстирилади. Марказий Осиёда 8 та зирк турлари тарқалган, улар-
нинг Ўзбекистон флорасида 3 тури тарқалган ва халқ табобатида кенг 
қўлланилади. 


47 
1. Қорақанд зирк (Барбарис продолговатый) – Berberis oblonga 
Schneid. 
2. Қизил зирк (Барбарис цельнокрайный) – Berberis integerrima 
Bunge. 
3. Тангасимон зирк (Барбарис монетный) – Berberis nummularia 
Bunge. Бундан ташқари интродукция қилинган зирклар хам тиббиётда 
ишлатилади: оддий зирк (Барбарис обыкновенный) – Berberis vulgaris L. 
мевалари қон босимини пасайтириш хусусиятига эга. 
9-расм. Оддий зирк (Барбарис обыкновенный)–Berberis vulgaris L. 
 
Халқ табобатида зирк турларининг илдизи, барги ва меваси ишлати-
лади. Улар таркибида 0,04-0,9% алкалоидлар, витамин С, каротин, қанд-


48 
лар, органик кислоталар, бўёқ ва бошқа моддалар бор. Алкалоидлар сум-
масидан берберин, облонгин, пальматин ва бошқа алкалоидлар ажратиб 
олинган. Алкалоидлар суммаси ва берберин хлорид қон ивишини ошира-
ди, қон босимини пасайтиради ва ўт хайдаш таъсирига эга. 
Шунинг учун тиббиётда берберин сульфат хроник гепатит, гепато-
холецистит, холецистит ва бошқа жигар касалликларида хамда ўт пу-
фаги касалликларида ўт хайдовчи дори сифатида қўлланилади. Зирк 
илдизи дамламаси халқ орасида юрак-томир ва меъда касалликларини, 
неврастенияни, бод ва иситмани даволашда қўлланилади. 
Барги ва новдалари қайнатмаси билан бош оғриғи, бурундан қон 
оқиши даволанади. Мева дамламасидан юрак ишини яхшиловчи, исит-
мани ва қон босимини пасайтирувчи, чанқоқ қолдирувчи восита сифа-
тида хамда неврастения ва ич кетишни даволашда фойдаланилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling