Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Жўка (Липа) – Тiliа L.
36 Жўка дарахти Жўкадошлар – Tiliасеае оиласига мансуб бўлиб, бўйи 25 м гача етадиган дарахт. Жўка турлари Ўзбекистонга интродукция қи- линган, ўрмончилик ва кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланилади. Тиббиётда жўканинг қуйидаги Юраксимон майда баргли жўка (Липа сердцевидная, мелколистная) – Тilia соrdata Mill. ва йирик баргли жўка (Липа крупнолистная) – Тilia Platyphyllos Scop. турларидан олинадиган гуллари ишлатилади. Жўканинг барглари ўткир учли, аррасимон қиррали бўлиб, узун банди ёрдамида шохларида кетма-кет ўрнашган. Хушбуй, сариқ рангли, беш бўлакли гуллари 2-5 (кенг баргли жўкада) ёки 5-11 (юрак- симон жўкада) тадан ярим соябон гул тўпламига жойлашган. Меваси – тукли, беш қиррали ёки шарсимон, майдароқ (юраксимон жўкада) ёнғоқча. Жўка июнь - июль ойларида гуллайди, меваси август - сентябрда етилади. Жўка турлари МДҲнинг Европа қисми, Кавказ, Қрим ва Ғар- бий Сибирдаги ўрмонларда ўсади, баъзан катта майдонларда жўказор- ларни (масалан Бошқирдистонда) ташкил қилади. Жўка турлари манза- рали дарахт сифатида истироҳат боғларида, кўчаларда ва боғларда ўсти- рилади. Жўкадан шифобахш асал олинади. Тиббиётда гуллари қўллани- лади. Уларни гуллаган вақтида гулолди барги билан бирга қирқиб олиб йиғилади ва соя жойда қуритилади. Гули таркибида 0,05 % эфир мойи, тилиацин ва гесперидин (фла- воноид) гликозидлари, тритерпен сапонинлар, С витамини, каротин, шиллиқ, ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар бор. Гули ва унинг дамламаси терлатувчи йиғмалар-чойлар таркибига киради. У шамоллаш касалликларида терлатувчи дори сифатида ҳамда томоқ оғ- риганда оғиз ва томоқни чайиш учун ишлатилади. Жўка турларининг гулидан тайёрланган дамлама халқ табобатида шамоллаш касалликла- рида терлатувчи, қон оқишини тўхтатувчи восита сифатида ҳам қўлла- нилади. Дамламаси яна йўтални, турли асаб касалликларини ва бош оғриғини даволашда ишлатилади. Иссиқ дамламаси билан томоқ оғри- ганда томоқ чайилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling