Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Органик кислоталар. Улар асосан ўсимликларда тўпланади, эркин 
ҳолатда ва тузлар ёки эфирлар кўринишида бўлади. Буларга олма, ли-
мон, қаҳрабо, винотошли, шавел, чумоли ва сирка кислоталари киради. 
Улар организмда модда алмашинувида иштирок этадилар, сўлак безла-
ри фаолиятида қатнашадилар, ўт моддаси ва ошқозон шираси ажрали-
шини тезлаштирадилар. Органик кислоталар олмада, лимонда, клюква-
да, смородинада, наъматакда, чакандада, шавел баргларида, нордон ме-
валарда учрайди. Улар орасидан валериан ва изовалериан кислоталар
бензой кислота дориворлик хусусиятларига эга.
Мойлар ва мойсимон моддалар. Улар глицерин ва юқори мойли 
кислоталарнинг мураккаб эфирлари ҳисобланадилар. Улар тоза ҳолати-
да (чаканда, кастор, зайтун) доривор маҳсулотлар сифатида қўлланила-
ди ёки доривор воситалар учун эритувчи сифатида ишлатилади. Тибби-
ётда улардан суртма дорилар сифатида ишлатилади. Кастор мойи сурги 
сифатида, чаканда мойи ошқозон ва ўн икки бармоқ ичаклар ярасини 
тузатишда, ҳамда куйган териларни тезроқ регенерация бўлишини таъ-
минлайди. 


30 
Камедлар. Дарахт ёки бута танаси зарарлаганда оқиб чиқувчи ва 
қотиб қолувчи ўсимлик ширалари – полисахаридлардир. Улар кимёвий 
таркибига кўра турлича, асосан гетерополисахаридлар-гексозан, пента-
зан ва полиуронидларга тегишли. Улар спиртда, эфирда ва хлороформда 
эримайди, дори тайёрлашда эмульгатор сифатида ишлатилади. Камед-
ларга раъногулдошлар, рутадошлар, дуккакдошлар ва пистадошлар ои-
лаларига мансуб дарахт-бута ўсимликлари бой ҳисобланади. Камедлар 
олиш манбаси – абрикос, гилос, олхўри дарахтлари ҳисобланадилар. 
Сапонинлар. Биринчи марта 1810 йилда Saponaria ўсимлигидан 
ажратиб олинган стероид ва тритерпен гликозидлари ҳисобланади, улар 
гемолитик хусусиятга эга бўлиб совуққонли ҳайвонлар учун заҳарли 
ҳисобланади. Агликони тузилишига қараб сапонинлар стероидли ва 
тритерпен сапонинларга ажратилади. Сапонинларнинг углеводли қисми 
1-11 тагача моносахаридлардан иборат бўлиши мумкин. Сапонинлар 
эритроцитларнинг гемолизини келтириб чиқаради. Ҳозирги пайтда са-
понинлар 40 га яқин оилаларга мансуб ўсимликларда учраши қайд 
этилган. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling