Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
макология – доривор моддаларни организмга таъсирини ўрганувчи фан,
фармакогнозия – доривор маҳсулотлар хақида фан, фармация – доривор воситаларни қидириш, тайёрлаш, тадқиқ этиш ва сақлаш хақидаги фан соҳалари шаклланди ва ривожланди. Фармакопея термини грекчада “дорилар яратаман” маъносини билдиради. Давлат фармакопеяси – нуфузли давлат соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан тасдиқлана- диган фармакопея мақолалари, усуллари, қоидалари, таҳлиллари ва бошқа расмий меъёрий хужжатлар тўплами ҳисобланади. Биринчи “Россия фармакопеяси” 1886 йилда чоп этилган ва у дои- мо янгиланиб туради. Барча мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳам ўзининг мустақил фармакопеяларига эгадирлар. Фар- макопея икки қисмдан иборат: биринчи қисмида доривор воситаларни тавсифи, уларни тайёрлаш технологияси ва қўллаш услублари келтири- лади. Иккинчи қисмида доривор воситаларни таҳлили, заҳарли ва кучли таъсирга эга доривор воситаларни рўйхати ва қўллаш дозалари келти- рилади. Доривор ўсимликларга қизиқиш ортишининг асосий сабаблари узоқ вақт давомида мунтазам равишда турли синтетик дори препа- ратларни истеъмол қилиш организм структураси ва функцияси турли хилдаги бузилишларга олиб келиши ҳозирги кунда маълум бўлди. До- ривор маҳсулотларни энг кўп тарқалгани – бу ўсимликлар хом-ашёси ҳисобланади. Доривор хом-ашёнинг иккинчи манбаси – бу хайвонлар органлари, замбуруғ ва бактериялар хисобланиб, улардан гормонлар, ферментлар ва антибиотиклар олинади. Учинчи манба – табиий ва синтетик махсу- лотлардир. Доривор маҳсулотларга ишлов берилиб, қайта ишланган кейин улар доривор препарат дейилади. Уларни тайёрлаш усулига кўра гален ва янги гален доривор препаратларга ажратилади. Гален препа- ратлар (қадимги рим хакими К. Гален номи билан аталади) мураккаб кимёвий тузилишга эга бўлиб, табиий ўсимлик ёки хайвонот хом-ашёси асосида тайёрланади. Янги гален препаратларга ўсимлик маҳсулотлари- нинг сув-спирт ёрдамида тайёрланган доривор воситалар киради. Улар 16 асосида доривор формалар тайёрланади (таблеткалар, томчи дорилар ва хоказолар). Синтетик дориларнинг зарари уларнинг асорат қолдиришидадир. Бунга тиббиёт амалиётидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Маса- лан, синтетик ухлатувчи дориларни кўп қўллаш натижасида болалар- нинг майиб бўлиб туғилиши, ёки қатор бошқа кучли таъсир этувчи син- тетик дори препаратлар рак касаллигини келтириб чиқариши, жигар ва бўйрак фаолиятини издан чиқариши маълум бўлди. Доривор ўсимликларни касалликларни даволаш мақсадида қўллаш учун одатда улардан кўпинча дамлама, кайнатма, настойка, экстракт ёки бошқа препаратлар тайёрланади. Уларнинг аксариятидан сув, турли да- ражадаги спирт ва бошқа эритувчилар ёрдамида шифобахш маҳсулотла- ри ажратиб олинади. Натижада биологик актив моддалар йиғиндисидан иборат дори вужудга келади. Тайёрланган дорилар таркибида ўсимликларнинг асосий таъсир этувчи биологик фаол бирикмалари билан бир каторда одатда шу эри- тувчида эриб, ажралиб чиққан бошқа моддалар ҳам бўлади. Булар асо- сий таъсир этувчи биологик фаол моддалар билан бирга учрайдиган би- рикмалар бўлиб, улар ҳам киши организмига ўзига хос таъсирини кўр- сатиши, асосий биологик фаол моддаларнинг таъсирини кучайтириши, пасайтириши ёки уларнинг эришиини яхшилаб, организмга шимилиши- ни тезлатиши мумкин. Шу сабабли ўсимликлардан тайёрланган дамла- ма, қайнатма, настойка, экстракт ва йиғинди дори препаратлар билан улардан ажратиб олинган соф ҳолдаги моддаларнинг тирик организмга кўрсатадиган таъсири орасида катта фарқ бор. Бинобарин, ажратиб олинган соф ҳолдаги бирикмалар шу ўсимликдан тайёрланган дори- лардек таъсир кўрсата олмайди. Шу сабабларга кўра доривор ўсим- ликлардан тайёрланган дорилар ёки уларнинг йиғинди препаратлари- нинг тиббиётдаги аҳамияти борган сари ортиб бормоқда. Ҳозирги пайтда замонавий тиббиёт амалиётида қўлланилаган акса- рият доривор ўсимликлар заҳарли эмас ёки кам заҳарли бўлиши билан синтез қилиб олинган моддалардан фарқ қилади. Сабаби, ўсимлик ҳам ҳайвонлар сингари хужайра ва тўқималардан таркиб топган бўлиб, ти- рик организм хусусиятларига эга. Бунинг устига инсонларда кадимдан ўсимликларнинг шифобахш хусусиятларига ирсий мойиллик мавжуд, яъни инсон организми муайян доривор ва мевали ўсимликларга ўрганиб колган. Бундан ташқари, доривор ўсимликлар бизни ўраб турган табиатда мавжуд ва уни йиғиб олиш қийинчилик туғдирмайди. Улардан уй ша- роитларида дамламалар, настойкалар каби осон доривор воситалар тай- 17 ёрлаш осон. Шу сабабли ҳам доривор ўсимликлардан олинаётган дори препаратларнинг сони йил сайин кўпаймоқда, янги асорат қолдирмайди- ган безарар дорилар ишлаб чикарилмоқда. Булар эса ўз навбатида дори- ворлар ўсимликларнинг хар йилги тайёрлаш миқдорини, керакли дори- вор ўсимликлар ўсадиган янги ерларни излаб топишни ёки уларни ма- данийлаштиришни ҳамда плантацияларда етиштиришни йўлга қўйиш- ни, уларни фермер ва давлат хўжаликларида экишни ҳамда янги ўсим- ликларнинг, айниқса, халқ табобатида қўлланилайтган доривор ўсим- ликларни биокимёвий текширишни ва тиббиёт амалиётига кенгроқ жо- рий этишни талаб этади. Ҳозирги кунда ер шарида ёввойи ҳолда ўсадиган 182 минг гулли ўсимликларнинг 600-650 тури маданийлаштирилган. Инсонлар 3 минг- дан ошиқ маданий ва ёввойи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадларида фойдаланадилар. Тиббиёт мақсадларида 12 мингга яқин ўсимликлардан фойдаланилади [26]. Фитопрепаратлар борган сари тиббиёт амалиётига турли хил касал- ликларни даволаш учун тобора кенгроқ тадбиқ қилинмоқда. Бундай препаратларга алором, антрасеннин, арфазетин, датискан, ротокан, кар- силон, сафинар, танацехол, тризофлан, фларонин, халепин, стахиглен, биосегман, сенадексин, нигедаза, ледин, патулатен кабиларни мисол қи- лиш мумкин. Табиий ҳолда ўсадиган хамда фермер ва давлат хўжаликларида экиладиган ўсимликлардан тайёрланган доривор хом-ашё маҳсулотлар миқдори йил сайин ортиб бормоқда. Демак, доривор ўсимликларнинг тиббиётда тутган ўрни ҳамда уларнинг аҳамияти кун сайин ортиб бо- риши кузатилмоқда, фармацевтика саноати корхоналари, дорихоналар ва лабораторияларини доривор ўсимлик хом-ашё маҳсулотлари билан таъминлаш, табиий ҳолда ўсадиган ва маданийлаштирилган доривор ўсимлик маҳсулотлари ассортиментини ва миқдорини кўпайтириш, ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларнинг ресурсларини улар ўса- диган табиий шароитларда сақлаб қолиш, муҳофаза қилиш ва кўпайти- риш, доривор ўсимликларни фермер ва давлат хўжаликларида кўплаб экиш бугунги куннинг долзарб масаларидан ҳисобланади. Халқ соғлиғини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, авлодлар- ни соғлом қилиб тарбиялаб етиштириш масалаларига аҳамият берар эканмиз, ўз вақтида ва тез юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишда, касалликни даволаш ва олдини олишнинг асосий омилларидан бири бўлмиш яхши асоратсиз таъсир этувчи доривор ўсимликлар ва улардан тайёрланадиган доривор препаратлар ҳамда бошқа табиий шифобахш воситаларни аҳолига кўплаб етказиб бериш учун бор имкониятлар ишга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling