Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Термопсис, афсонак (Термопсис) – Thermopsis R.Br


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet69/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Термопсис, афсонак (Термопсис) – Thermopsis R.Br. 
 
Термопсис турлари Дуккакдошлар – Fabaceae оиласига мансуб бў-
либ, бўйи 40-90 см га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик хисобланади. 
Термопсис(афсонак)нинг қуйидаги уч турлари – кетма-кет гулли 
термопсис (Thermopsis аlterniflora), ништарсимон термопсис (Thermop-
sis lanceolata) ва чўзиқ мевали термопсис (Thermopsis dolichocarpa
тиббиётда ишлатилади: 
Термопсис турларининг пояси кўп сонли бўлиб, тик ўсади ва яхши 
шохланган. Барглари учта чўзиқ ништарсимон, чўзиқ эллипссимон ёки 
кенг тескари тухумсимон бўлакли ва иккита қўшимча баргли бўлиб, по-
яси билан шохларида банди ёрдамида кетма-кет ўрнашган. Сариқ 
рангли беш бўлакли гуллари пояси билан шохларининг юқори қисмига 
жойлашган шингил гултўпламини хосил қилади.
Термопсиснинг меваси – чўзиқ ёки чўзиқ-эллипссимон, тўғри ёки 
бироз ўроксимон эгилган, туксиз ёки тукли, кўп уруғли, пишганда 


130 
очиладиган дуккакли ўсимлик. Термопсис май-август ойларида 
гуллайди, меваси июнь-сентябрда етилади. Термопсис турларининг 
хаммаси захарлидир! 
55-расм. Ништарсимон термопсис (Термопсис ланцетный)
– Thermopsis lanceolata R.Br. 
Термопсис турлари қора, шўр тупроқли ҳамда қумли ерларда, тоғ 
ёнбағирларида, майда шағалли қияликларда, тоғдаги дарёлар қирғоғи-
да, тоғлардаги дарахтзорларда ва бутазорларда, чўл ва ўрмон-дашт 
зоналарида хамда бегона ўт сифатида буғдойзорларда ўсади. Улар 
Марказий Осиё (асосан Кирғизистон ва Ўзбекистон республикалари-
да), Қозоғистонда, Сибирь ва Россиянинг Европа қисмида учрайди. 


131 
Тиббиётда термопсиснинг ер устки қисми ва уруғи қўлланилади. Ер 
устки қисми ўсимлик гуллай бошлашидан то мева туккунига қадар ўриб 
олинади ва соя ерда қуритилади. Меваси пишганда (август-сентябрь ой-
ларида) ўсимлик йиғилади, очиқ ерда – қуёшда қуритилади. Сўнгра ян-
чиб, уруғи ажратиб олинади. 
Термопсис турларининг хамма қисми таркибида алкалоидлар (ер 
устки қисмида 0,5-3,6%, уруғида 2-3,34%), ер устки қисмида яна 4,57-
4,88% органик кислоталар, 2,94-4,8% қандлар, сапонинлар, эфир мойи, 
289 мг% гача С витамини, термопсиланцин гликозиди, флавоноидлар 
(гениетин, цинарозид, генистеин, хризоэриол ва бошқалар) 3,65-5,08-% 
смолалар, шиллиқ, ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар бор. 
Алкалоидлар 
суммасидан 
термопсин, 
цитизин, 
пахикарпин, 
метилцитизин, анагирин ва бошқа алкалоидлар соф холида ажратиб 
олинган. 
Термопсиснинг дори препаратлари (дамлама, суюқ ва қуруқ 
экстрактлари) сурункали бронхит, пневмония ва нафас йўлларининг 
бошқа касалликларида балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади. 
Цитизин алкалоидидан цититон препарати (алкалоиднинг ампуладаги 
0,15% ли эритмаси) операция вақтида, умумий захарланганда 
(масалан ис газидан), янги туғилган чақалоқларда нафас олиш тўхтаб 
қолган холларда нафас марказини кўзғатувчиси хамда қон босими 
пасайганда 
уни 
кўтарувчи 
дори 
сифатида 
ишлатилади. 
Термопсиснинг ер устки қисмининг қуруқ экстракти балғам кўчирувчи 
ва йўтални қолдирувчи дори – пектол, йўтал қолдирувчи қуруқ 
микстура (катталар учун), ер устки қисми эса йўталга қарши ишлаб 
чиқилган таблеткалар таркибига киритилган. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling