Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Мойчечак (Ромашка) – Matricaria L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Мойчечак (Ромашка) – Matricaria L.
Мойчечак турлари астрадошлар (Мураккабгулдошлар) – Asteraceae (Compositae) оиласига мансуб бўлиб, бўйи 15-40 см келадиган бир йиллик ўт ўсимликлар хисобланадилар. Пояси тик ўсади, сершох бўлади. Барглари ингичка чизиқсимон, ўткир учли сегментларга икки марта патсимон ажралган бўлиб, пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Гуллари узун бандли (яшил мойчечакники калта бандли), по- яси билан шохлари учидаги саватчага жойлашган. Саватчанинг тилси- мон гуллари ок рангли (яшил мойчечакда тилсимон гуллар бўлмайди), найчасимон гуллари сариқ ёки яшил рангли бўлади. Мойчечакнинг ме- васи – писта хисобланади. Мойчечак май ойидан бошлаб кузгача гул- лайди ва меваси етилади. Тиббиётда унинг икки тури ишлатилади – До- ривор мойчечак (ромашка аптечная) – Matricaria recutita L. ва Хушбуй мойчечак (ромашка душистая) – Matricaria matricarioides Porter. Мойчечак МДХнинг Европа қисмининг жанубида, Кавказ, Қрим, Украина ва Сибирнинг жанубий худудларидаги ўтлоқларда, бегона ўт сифатида экинзорларда, йўл чеккаларида ўсади. Мойчечак доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган хўжаликларда кенг миқёс- да етиштирилади, унинг хом-ашёсига бўлган талаб тобора ортиб бор- моқда. Тиббиётда мойчечак турларининг гули ишлатилади. Улар ўсимлик қийғос гуллаганда, саватчадаги тилсимон гуллар горизонтал ҳолатда бўлганда йиғиб олинади ва соя ерда ёки қуритгичларда 40°С дан юқори бўлмаган хароратда қуритилади. Мойчечак турларининг гули таркибида 0,12-0,8% эфир мойи, фла- вон гликозидлар (апиин, кверцимеритрин ва бошқалар), матрикарин, прохамазулен, кумаринлар (умбеллиферон, герниарин), каротин, С ви- тамини, ва бошқа фаол моддалар бор. Эфир мойи 1,64-8,99% хамазу- 134 лен, 20% гача сесквитерпен спиртлар, кадинен ва бошқа терпеноидлар- дан ташкил топган. 57-расм. Доривор мойчечак (ромашка аптечная) – Matricaria recutita L. Мойчечак гулининг дамламаси меъда-ичак (ичак ёпишиб қолганда ва ич кетганида) ва гинекологик касалликларни даволашда хамда терлатувчи восита сифатида қўлланилади. Мойчечак гули яна ични юмшатувчи, антисептик ва яллиғланишга қарши (оғиз, томоқ чайишда хамда шифобахш ванна ва хуқна қилишда) дори сифатида ишлатилади. Мойчечак гули меъда касалликларида, томоқ чайишда ишлатиладиган ва ич юмшатувчи йиғмалар-чойлар таркибига киради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling