Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Тоғжамбил (Тимьян) – Тhymus L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet74/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Тоғжамбил (Тимьян) – Тhymus L. 
Тоғжамбил турлари ясноткадошлар (лабгулдошлар) – Lamiaceae 
(Labiatae) оиласига мансуб ярим бута хисобланади. Пояси тик ёки 
судралиб ўсади, шохланган, юқори қисми ва шохлари тўрт қиррали. 
Барглари эллипссимон, чўзиқ эллипссимон ёки ништарсимон, текис 
қиррали (оддий жамбил баргининг чети пастга қайрилган, чўзиқ) бўлиб, 
қисқа банди ёрдамида пояси билан шохларида қарама-қарши ўрнашган. 
Майда, бинафша-қизил рангли, беш бўлакли, икки лабли гуллари 
шохлари учидаги барг қўлтиғида тўп-тўп жойлашиб, шингил ёки бошоқ 
гул тўпламини ҳосил қилади. Тоғжамбилнинг меваси – 4 та ёнғоқча. 
Тоғжамбил июнь-август ойларида гуллайди, меваси август-сентябрда 
етилади. Тиббиётда тоғжамбилнинг икки тури ишлатилади: 
Оддий тоғ жамбил (Тимьян обыкновенный) – Thymus vulgaris L
бўйи 50 см гача бўладиган кўп йиллик ўсимлик хисобланади. Оддий 
тоғжамбилнинг ватани Испания ва Франциянинг жануби хисобланади. 
Тоғжамбил маданий холда МДХ да Краснодар ўлкасида, Қрим, 
Украинанинг жанубида ва Молдавияда кўплаб ўстирилади. 
Тиббиётда оддий тоғжамбилнинг ер устки қисми ва ундан 
олинадиган эфир мойи ишлатилади. Ўсимлик гуллаган вақтида ер 
устки қисми ўриб олинади, соя ерда қуритилади, сўнгра майдаланади, 
ғалвирда элаб, ёғочланган поя ва йирик шохларидан тозалаб олинади. 


140 
Эфир мойи олиш учун ер устки қисми қуритилиб ёки қуритилмай 
фармацевтика заводларига юборилади. 
Оддий тоғжамбил ер устки қисми таркибида 0,8-1,2% эфир мойи, 
тритерпен сапонинлар, урсол, олеанол, кофе, хлорогон ва бошқа 
кислоталар, флавоноидлар ва бошқа биологик фаол моддалар бор. 
Эфир мойи 25-60% феноллар (тимол ва қисман карвакрол), цимол, 
пинен, борнеол ва бошқа терпенлардан ташкил топган. 
Эфир мойи дезинфекцияловчи ва антисептик восита сифатида оғиз 
ва томоқ шиллиқ пардалари касаллигида дезинфекция қилиш учун қўл-
ланилади. Суюқ экстракти бронхит касаллигида балғам кўчирувчи 
восита сифатида хамда кўкйўтални даволаш учун ишлатиладиган 
пертуссин препарати таркибига киради. Эфир мойидан тимол оли-
нади. Эфир мойи яна Гартман суюқлиги таркибига ҳам киради. 
Тимол тиббиётда оғиз шиллиқ қаватини дезинфекция қилувчи ва 
тиш оғриғини қолдирувчи, терининг замбуруғ касалликларини даволаш 
ҳамда гижжаларни хайдаш учун қўлланилади. 


141 
 
60-расм. Тоғ жамбил (Тимьян ползучий, чабрец) – Thymus serpyllum L. 
 
Ер бағирлаб ўсувчи тоғжамбил (Чабрец, Тимьян ползучий) – 
Thymus serpyllum L. тури ер бағирлаб ўсувчи ярим бута хисобланади. Бу 
жамбил тури МДХ нинг Европа қисмидаги ўрмон, ўрмон-дашт зонала-
рининг қум тупроқли ерларида ҳамда Ғарбий Сибирь, Байкал кўли 
атрофида, Кавказда ўсади. 
Ер бағирлаб ўсувчи тоғжамбилнинг ер устки қисми тиббиётда 
ишлатилади. Ўсимлик гуллаганда ер устки қисми ўриб олинади, соя ер-
да қуритилади, сўнгра майдалаб, ғалвирда эланади, ёғочланган поя ва 
йирик шохлари ташлаб юборилади. 
Ер бағирлаб ўсувчи тоғжамбилнинг ер устки қисми таркибида 0,5-
1% эфир мойи, флавоноидлар, урсол ва олеанол кислоталар, аччиқ, ош-
ловчи ва бошқа моддалар бор. Эфир мойи 35% гача феноллар (тимол 


142 
фенолларнинг 60% ини ташкил қилади) карвакрол, цимол, борнеол, 
терпинен ва бошқа терпеноидлардан ташкил топган. 
Жамбилнинг ер устки қисми дамламаси бронхит ва юқори нафас 
йўллари касаллигида балғам кўчирувчи, радикулит ва неврит касал-
ликларида оғриқ қолдирувчи восита сифатида қўлланади. Суюқ экс-
тракти – пертуссин таркибида балғам кўчиради. Ер устки қисми балғам 
кўчирувчи йиғмалар-чойлар таркибига киради. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling