Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Омонқора (Унгерния) – Ungernia Bgl


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet77/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Омонқора (Унгерния) – Ungernia Bgl. 
 
Омонқора турлари чучмомадошлар – Amaryllidaceae оиласига 
мансуб, гул барглари узунлиги 5-20 см бўладиган, пиёзли кўп йиллик ўт 
ўсимлик хисобланади. Тиббиётда омонқоранинг қуйидаги икки туридан 
– Виктор омонқораси (Унгерния Виктора) – Ungernia victoris Vved., 
Северцев омонқораси (Унгерния Северцова) – Ungernia Severtzovii (Rgl.) 
B. 
Fedtsch
Фойдаланилади. Омонқора турларининг пиёзлари 
тухумсимон бўлиб, қорақўнғир рангли юпқа қобиқлар билан 
қопланган. Илдизолди барглари 4-10 дона, тор ништарсимон ёки 
чизиқсимон, икки қатор жойлашган. Ердан қор кетмасданоқ 
ўсимликнинг илдизолди барглари кўкаради ва ёз ойларида қуриб 
қолади. Бир-икки ойдан сўнг баргсиз пояси (гул ўқи) ўсиб чиқади. 
Оддий гулқўрғонли, воронкасимон, 6 та ништарсимон тожбаргдан 
ташкил топган сариқ, сариқ пушти ёки қизғиш рангли (Северцов 
омонқораси) гуллари гул ўқи учига жойлашган, бир томонга эгилган, 4-
7 та гулли оддий соябон гултўпламни хосил қилади. Омонқоранинг 
меваси пишганда очиладиган уч чаноқли кўсак хисобланади. 
Омонқора июнь ойида гуллайди, меваси августда пишади. Омонқора 
турларининг ҳамма қисми захарли! 
Виктор омонқораси эндемик ўсимлик бўлиб, фақат Ўзбекистоннинг 
Сурхондарё вилояти, Тожикистоннинг жанубий худудларида хамда 
Марказий Осиёнинг тоғли худудларида учрайди. У тоғларнинг тупроқ-
ли ва шағалли ёнбағирларида хамда тоғ оралиқларида денгиз сатхидан 
800 м дан токи 2700 м гача бўлган баландликларида, Хисор тоғининг 
жанубий қияликларида ўсади. Кухитанг тоғларида жуда кўп 
ресурслари мавжуд. 
Северцов омонқораси унчалик кенг тарқалган тур эмас. У Ўзбеки-
стоннинг Тошкент ва Қозоғистоннинг Жамбул ва Чимкент 
вилоятларидаги тоғларнинг ўрта қисмидаги майда тош-тупроқли 
қияликларда хамда тоғ этакларидаги текисликларда ўсади. 
Омонқоранинг барги билан пиёзи халқ табобатида кенг ишлатила-
ди. Барги ердан қор кетиши билан, пиёзи меваси пишгандан сўнг сен-
тябрда йиғилади ва қуритмасдан ёки қуритиб фармацевтика заводла-
рига алкалоидлар олиш учун юборилади. Омонқора турлари «Қизил 
китоб» га киритилган. Уларнинг турлари маданий шароитларда ўсти-
рилмокда. 
Ўсимликнинг хамма қисмида – баргида 0,23-1%, пиёзида 0,7-1,32%, 
илдизида 1,8-2,55% алкалоидлар, пиёзи ва баргида яна қўшимча 0,1% 


148 
гача кумаринлар, 0,1-0,16% пектин моддалари, 8,9% гача органик кис-
лоталар, смола, 6,4% гача қанд ва бошқа биологик фаол бирикмалар 
бор. Алкалоидлар суммасидан галантамин, ликорин, горденин, навре-
дин, тацеттин, унгерин, панкреатин ва бошқа алкалоидлар соф холида 
ажратиб олинган [30]. 
 
63-расм. Виктор омонқораси (Унгерния Виктора) – Ungernia victoris Vved. 
Омонқора турларидан галантамин ва ликорин алкалоидлари оли-
нади. Галантамин препарати – галамтамин гидробромид (ампулада 
эритма холида чиқарилади) миастения, миопатия каби мускул касал-
ликларини, полиомиелит асоратлари хамда полиневрит, радикулит ка-
салликларини даволашда, шунингдек, нервларнинг травматик узили-
шида ва ичак хамда қовуқнинг заифлашишида (бўшашиши) қўлла-
нилади. 
Ликорин препарати – ликорин гидрохлорид (таблетка холида) 


149 
бронхитлар ва ўпкадаги яллиғланиш жараёнларида балғам кўчирувчи 
дори сифатида хамда бронхиал астмани даволаш учун ишлатилади. 
Абу Али ибн Сино омонқора пиёзини қуритиб, туйиб ва тайёрлан-
ган талқони билан яраларни ва чипқонни даволаган. Қўрда пиширилган 
пиёзи иссиқ холида халқ табобатида яраларга ва чипқонга, хуппозга 
қўйиб боғланган ва даволанган. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling