Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Доривор қоқиўт (Одуванчик лекарственный) –


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet78/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Доривор қоқиўт (Одуванчик лекарственный) –
Taraxacum officinale Web. 
 
Доривор қоқиўт Астрадошлар – Asteraceae (Compositae) оиласига 
мансуб бўлиб, бўйи 15-60 см га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик 
хисобланади. Баргларининг хаммаси илдизолди тупбаргдан ташкил 
топган қисқа бандли, ништарсимон ёки чўзиқ ништарсимон, патсимон 
кесик қиррали бўлади. Гул ўқи цилиндрсимон, ичи ковак, бўйи 15-30 см 
бўлиб, унинг учига тилла сариқ рангли тилсимон гуллардан ташкил 
топган саватча гултўплами жойлашган. Қоқиўтнинг меваси – учмали 
писта. 
Қоқиўт апрель-май ойларидан бошлаб, то совуқ тушгунча гуллайди 
ва меваси етилади. Қокиўт кенг ареалли ўсимлик хисобланади, ер 
шарининг деярли барча географик минтақаларида тарқалган бўлиб, 
Арктика ва қум-саҳро, чўл зоналардан ташқари ҳамма ерда нам 
жойларда, йўл чеккаларида, ариқ бўйларида, боғларда, ўтлоқларда, 
далаларда ўсади. 
Қоқиўтнинг ҳамма қисми биргаликда ёки илдизи алохида 
ишлатилади. Ер устки қисми билан илдизи бахорда, гуллашидан олдин 
йиғилади, фақат илдизи кеч кузда ковлаб олинади, сув билан ювилади, 
майда илдизлари қирқиб ташланади, сут шира оқиб чиқиши тўхтагунча 
қуёшда сўлитилади ва сўнгра бир қават қилиб ёйиб қуритилади. Ер 
устки қисми илдизидан ажратиб, соя ерда қуритилади. 
Қоқиўтнинг илдизи ҳамда ер устки қисми таркибида тараксацин ва 
тараксацерин аччиқ гликозидлари, тритерпен бирикмалари, 24% гача 
инулин, каучук, ёғ ва бошқа биологик фаол моддалар бор. Қоқиўт 
илдизининг қайнатмаси ва қуюқ экстракти иштаҳа очиш, овқат ҳазмини 
яхшилаш учун ва ўт ҳайдовчи восита сифатида жигар, ўт пуфаги ва ўт 
йўллари касаллигида қўлланилади.
Фармацевтика амалиётида қуюқ экстрактидан ҳаб дори тайёрлашда 
фойдаланилади. Қоқиўтнинг қирқилган илдизи иштаха очувчи, ўт 
хайдовчи ва меъда касалликларида ишлатиладиган чойлар-йиғмалар 
таркибига киради. Абу Али ибн Сино қоқиўт шираси билан жигар ва 


150 
истиско касаллигини, илдизининг сут шираси билан эса кўзга тушган 
оқни даволаган. Чаён чаққан жойга у қоқиўтнинг қуритилмаган ер 
устки қисмини эзиб боғлашни тавсия қилади. 
 
64-расм. Доривор қоқиўт (Одуванчик лекарственный)
– Taraxacum officinale Web. 
Қоқиўт илдизидан ва баргидан тайёрланган дамлама халқ 
табобатида бўйрак касалликларида сийдик хайдовчи, жигар ва ўт 
пуфаги касалликларида ўт хайдовчи, иштаха очувчи, қон тозаловчи 
хамда сурги восита сифатида қўлланилади. Баргининг шираси 
камқонликда, қувватсизликда, кўкрак оғриғида ва қабзиятда 
ишлатилади. Илдизининг сут шираси билан сўгаллар йўқотилади. 
Халқ табобатида қоқиўт сийдик йўллари касалликларини (цистит ва 


151 
уретритлар), гастрит (меъда яллиғланиши) ва бошқа касалликларни 
даволашда, гижжаларни тушириш хамда сочни мустахкамлаш (соч 
тўкилишига қарши) учун ишлатилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling