Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Қизилмия, ширинмия (Солодка) – Glycyrrhiza L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Қизилмия, ширинмия (Солодка) – Glycyrrhiza L. Қизилмия турлари дуккакдошлар – Fabaceae оиласига мансуб бў- либ, бўйи 50-100 см бўладиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Қизилмиянинг Марказий Осиёда ўсадиган турларидан қуйидаги иккита тури – Оддий қизилмия, чучукмия (Солодка обыкновенная) – Glycyrrhiza glabra L. ва Урал қизилмияси Glycyrrhiza uralensis Fisch. Қизилмия турларининг ер остки қисми яъни илдиз тизими яхши та- раққий этган бўлиб, кўп пояли, калта, йўғон илдизпояли. Ундан ер остида горизонтал ва вертикал новдалар (4-5 м чуқурликда) тарқалади. Пояси бир нечта, тик ўсади, шохланмаган ёки кам шохланган. Барглари тоқ патли мураккаб, 3-7 жуфт эллипссимон, чўзиқ-тухумсимон ёки ништарсимон, текис қиррали баргчалардан ташкил топган бўлиб, банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Оқиш бинафша рангли, беш бўлакли гуллари барг қўлтиғидан ўсиб чиққан шингил гултўпламга жойлашган. Қизилмиянинг меваси ўроқси- мон қайрилган, безли тиканчалар билан қопланган ёки силлик, пишганда очилмайдиган, кўп уруғли дуккак. Қизилмия июнь-август ойларида гуллайди, меваси август-сентябрда етилади. Қизилмия турлари Марказий Осиёнинг чўл ва ярим чўлларида, ай- ниқса Туркманистон, Ўзбекистоннинг Амударё ва Сирдарё бўйларида, Қозоғистоннинг Сирдарё ва Урал дарёлари хамда Балхаш кўли бўйлари- да, Кавказ, МДХнинг Европа қисмининг жанубида ва Сибирдаги шўр тупроқли чўлларда, ариқ, канал, дарё ва кўл бўйларида, бегона ўт сифатида дала ва экинзорларда ҳамда қумли қияликларда, тўқайзорларда ўсади. Халқ табобатида қизилмиянинг ер остки қисми (илдизпояси билан илдизи) қўлланилади. Уларни ўсадиган жойига қараб йил бўйи (кўпинча бахордан кеч кузгача, Туркманистонда октябрь ойидан апрелигача) йиғиш мумкин. Қизилмия илдизи белкурак, кетмон, ёки кўп ўсадиган жойларда трактор ва плуг ёрдамида хайдаб ковлаб олинади, тупроқдан тозаланади ва қуритилади. Баъзан илдизининг пўстлоғи пўкак қисмидан тозаланади ва очиқ хавода қуритилади. 143 Қизилмиянинг илдизи таркибида 3,2-24% тритерпен сапонин-гли- цирризин бирикмаси, 4% гача флавоноидлар, 20% гача қандлар, 34% гача крахмал, аспарагин, эфир мойи, С витамини, 6% гача пектин ва бошқа биологик фаол моддалар, Урал қизилмияси илдизида яна тритерпен сапонин – ураленоглюкурон кислотаси мавжуд. Илдиз флавоноидларидан ликвиритин, ликвиритозид, ликурозид, глаброзид ва бошқа бирикмалар ажратиб олинган. Қизилмия илдизидан тайёрланган қуюқ ва қуруқ экстрактлари ҳам- да шарбати нафас йўллари касалланганда балғам кўчирувчи, сурункали қабзиятда эса енгил сурги дори сифатида қўлланилади. Илдиз препаратларидан глицирам – астма, экзема, аллергик дерматит ва бошқа касалликларни, ликвиритон, ликуразид ва флакарбон яллиғланищга ва спазмага қарши таъсирга эга бўлганлиги учун меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси хамда яллиғланиш касалликларини даволаш учун ишлатилади. Қизилмия илдизининг порошоги, қирқилган илдизи, қуюқ ва қуруқ экстрактлари ҳамда шарбати фармацевтика амалиётида хаб дори тайёрлашда, суюқ дори шакллари ва чой-йиғмаларнинг таъмини яхшилаш учун қўлланилади. Илдизининг порошоги сурги дори сифатида ишлатиладиган мураккаб қизилмия порошоги, экстракти нафас йўллари касаллигида қўлланиладиган эликсир, қирқилган илдиз бўлакчалари ўпка касалликларида ишлатиладиган балғам кўчирувчи ҳамда сийдик хайдовчи ва ич юмшатувчи чойлар-йиғмалар таркибига киради. Қизилмия илдизи халқ табобатида қадимдан турли касалликларни даволашда кенг ишлатиб келинган. Абу Али ибн Сино бу ўсимликнинг илдизи билан бўйрак, қовуқ ва меъда яллиғланиши ҳамда иситма, ўпка касалликларини даволаган. Халқ табобатида қизилмия илдизидан тайёрланган қайнатма кўк- рак оғриғи, кўкйўтал, нафас қисиши, томоқ қуриши, меъда-ичак (меъда ва ичак яллиғланиши, қабзиятда) ва бошқа касалликларда ичилади. Илдизининг қайнатмаси яна йўтал ва нафас олиш йўллари шамоллаганда балғам кўчирувчи ҳамда сийдик хайдовчи ва сурункали қабзиятда енгил сурги дори сифатида қўлланилади. 144 61-расм. Қизилмия, ширинмия (Солодка обыкновенная) – Glycyrrhiza glabra L. Қизилмия ўсимлигининг илдизидан озиқ-овқат саноатида (пиво, квас кабилар тайёрлашда) ҳамда техникада, тўқимачилик, кимё сано- атида ва халқ хўжалигининг бошқа тармокларида кенг фойдаланилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling