Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Қалампир ялпиз (Мята перечная) – Мentha piperita L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet73/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Қалампир ялпиз (Мята перечная) – Мentha piperita L. 
Қалампир ялпиз ясноткадошлар (лабгулдошлар) – Lamiaceae (La-
biatae) оиласига мансуб бўлиб, бўйи 30-100 см келадиган кўп йиллик ўт 
ўсимлик ҳисобланади. Пояси бир нечта, тик ўсади, тўрт қиррали, 
барглари чўзиқ тухумсимон ёки ништарсимон, ўткир учли, аррасимон, 
нотекис қиррали бўлиб, қисқа банди ёрдамида пояда қарама-қарши 
ўрнашган. Қизил бинафша рангли, майда гуллари пояси билан шохлари 
учида гуж жойлашган бошоқсимон тўпгулни хосил қилади. Ялпизнинг 
меваси – тўртта ёнғоқча. Ялпиз июнь-сентябрь ойларида гуллайди. 
Қалампир ялпиз МДҲ мамлакатларида ёввойи ҳолда учрамайди. У 
Украина, Белоруссия ва Молдавия республикаларида, Россиянинг Крас-
нодар ўлкаси хамда Воронеж вилоятида, Марказий Осиё давлатларида 
маданий шароитларда ўстирилади. 
Тиббиётда қалампир ялпизнинг барги, баъзан, эфир мойи олиш 
учун бутун ер устки қисми ва ўсимликдан олинган эфир мойи ишлати-
лади. Барги (ёки ер устки қисми) ўсимлик гуллай бошлаганда ўриб 
олинади, хирмонда қуритилади, баъзан сўри устида ёки махсус қурит-
гичда қуритилади. Поясидан барглари ажратиб олинади, пояси эса 
ташлаб юборилади. Кейин баргларини қуёшда қуритиб олинади. 
Ўсимлик кузда янгидан кўкариб, гуллаш даврида яна бир марта ўриб 
олинади. Эфир мойи олиш учун ўрилган ер устки қисми қуритилмай 
хўллигича фармацевтика заводларига юборилади. 
Қалампир ялпиз барги таркибида 2,4-2,75% эфир мойи, каротин, 
гесперидин, бетаин, урсол ва олеанол тритерпен кислоталари бор. Эфир 
мойи 41-65% ментол, 9-25% ментон, 4-9% ментол эфирлари ва бошқа 
кимёвий бирикмалардан ташкил топган. 
Қалампир ялпиз қадимдан халқ табобатида турли касалликларни 
даволаш учун ишлатилган. Абу Али ибн Сино қалампир ялпиз билан 
бош ва қулоқ оғриғини даволаган, хамда овқат хазмини яхшилаш, яра-
ларни, сариқ ва бошқа касалликларни даволаш учун ишлатган. 
Қалампир ялпиз барги ва эфир мойининг доривор препаратлари 
(дамламаси, настойкаси ва ялпиз суви) кўнгил айнишини ва қусишни 
тўхтатишда ҳамда овқат хазмини яхшилашда ишлатилади. Ялпиз суви 
яна оғиз чайқаш, дорилар таъмини яхшилаш учун қўлланилади. Ментол 
препаратлари қулоқ, бурун, нафас йўллари касалликларида хамда тиш 
оғриғини қолдириш учун ишлатилади.
Ментолдан бош оғриғини қолдирадиган мигрен қалами тайёрлана-


138 
ди. Ментол препарати – валидол стенокардияга (кўкрак қисиш касалли-
ги) даво қилишда ишлатилади. Барги тинчлантирувчи, ўт хайдовчи ва 
меъда касалликларида ишлатиладиган йиғма-чойлар, эфир мойи қорин 
оғриғини қолдирувчи таблетка ва томчилар, ментол ингофен таркибига 
киради. Эфир мойидан озиқ-овқат саноатида ва парфюмерияда 
фойдаланилади. Марказий Осиё халқ табобатида ялпизнинг яна икки 
туридан фойдаланилади: булар – Осиё ялпизи (Мята азиатская) – М. 
asiatica ва Дала ялпизи (Мята полевая) – М. arvensis турлари 
ҳисобланади. 
 
59-расм. Қалампир ялпиз (Мята перечная) – Мentha piperita L. 
Осиё ялпизи фақат Марказий Осиёда, Дала ялпизи Марказий Осиё, 
МДХнинг Европа қисми, Кавказ ва Сибирдаги нам ерларда, дарё хавза-
ларида, арик бўйларида, адирларда, тоғ этакларидан бошлаб, то тоғлар-
нинг ўрта қисмигача бўлган ерларда ўсади. 


139 
Халқ табобатида ялпизнинг бу турларининг ер устки қисми ишла-
тилади. Ўсимлик гуллашидан олдин ёки гуллаш даврида ер устки 
қисми ўриб олиниб, соя ерда қуритилади, йирик поялари ажратилади 
ва ташлаб юборилади. Ялпизнинг бу турларининг ер устки қисми тар-
кибида 0,34-1,58% эфир мойи, флавоноидлар ва бошқа моддалар бор. 
Эфир мойи карвон, цитронеллол пулегон, ментол, ментон, карвакрол, 
сильвестрен ва бошқа терпеноидлардан ташкил топган. 
Ялпиз турлари халқ табобатида қадимдан қўлланилади. Абу Али 
ибн Сино ялпизни овқат хазмини яхшилаш, қусишни тўхтатиш учун 
хамда гижжа хайдовчи ва қон тўхтатувчи дори сифатида ишлатган. 
Ялпиз турларининг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма ёки қури-
тилмаган ўсимликдан олинган шира халқ орасида қўтир, бод, кўкрак 
оғриғи, йўтал, ширинча, сариқ касаллиги, меъда ва бошқа 
касалликларни даволаш учун хамда чанқов босувчи, балғам кўчирувчи 
дори сифатида қўлланилади. 
Қалампир 
ялпизни 
Республикамизда 
доривор 
ўсимликлар 
етиштиришга ихтисослашган хўжаликларда кенг миқёсда фармацевтика 
мақсадлар учун етиштирилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling