164
учун хашоратларни жалб этишга хизмат қилади.
Норматив-техник хужжат – Доривор ўсимликлар маҳсулотларини си-
фатини расмийлаштирувчи (регламентга солувчи) хужжатлар йиғинди-
си. Уларга давлат стандартлари, фармакопея мақолалари ва бошқа хуж-
жатлар киради.
Ошловчи моддалар (таннидлар) – ўсимликларнинг юқори молекуляр
мураккаб фенол бирикмалари (молекуляр массаси 300-5000, баъзан 20
минггача) аралашмаси бўлиб ўсимликларнинг ҳамма
органларида
70%гача тўпланиши мумкин. Улар хайвонларнинг
хом териларини
ошлаш хусусиятига эга. Тиббиётда буриштирувчи ва бактерицид восита
сифатида ишлатилади.
Партенокарпия – дарахт-бута ўсимликларда уруғланмасдан туриб мева
ҳосил бўлиш ҳодисаси.
Полисахаридлар – бир хил моносахаридлар (гомополисахаридлар) бир
хил бўлмаган моносахаридлар (гетерополисахаридлар) ва
баъзан угле-
вод бўлмаган бирикмалар (гетерополисахаридлар) қолдиқларидан тар-
киб топган юқори молекулали органик моддалар. Уларга крахмал, гли-
коген, целлюлоза, инулин, пектин, шиллиқ моддалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: