Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Доривор ўсимликлар (Plantae medicinalis


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet84/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Доривор ўсимликлар (Plantae medicinalis)- таркибида инсон ва хай-
вонлар организмига таъсир этувчи биологик фаол моддалар тўпловчи ва 
тиббиёт мақсадларида доривор хомашёси тайёрланадиган ўсимликлар. 
Заҳарли ўсимликлар – таркибида одам ва хайвонлар учун заҳарли бўл-
ган моддалари мавжуд ўсимликлар. Ер шари флорасида 10000 турга 
яқин заҳарли ўсимликлар мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистонда айиқ-
товон, бангидевона, мингдевона, кўкмараз, парпи, талхак, тарвузпалак, 
ўрмонқора, қорамуғ, қўшяпроқ каби заҳарли ўсимликлар учрайди. 
Интродукция – бирор ўсимликни ўз ареалидан ташқарида у аввал ўсма-
ган минтақа ёки географик худудга келтириб ўстириш. 
Инулин – баъзи ўсимликларда тўпланиш хусусиятига эга заҳира поли-
сахариди. Асосан мураккабгулдошлар оиласига мансуб ўсимликларда 
учрайди. D-фруктоза қолдиқларидан ҳосил бўлади, фруктоза олишда 
фойдаланилади. 
Илдиз бўғини – ўсимлик бош илдизи билан пояси қўшилиш жойи. 


163 
Каллюс – ўсимлик новдасини кесилган қуйи(базал) қисмида юзага 
келадиган йўғонлашган буқоқсимон бўртик ёки қадоқ. Ундан илдиз 
шаклланади. 
Каротиноидлар – тетратерпенларга тегишли ёғда эрувчан сариқ, 
оловранг ва қизил рангдаги пигментлар, кейинчалик А витамини ҳосил 
бўлишига замин бўладилар. 
Клон – вегетатив кўпайтириш усулида ҳосил қилинган ва ота-оналик 
хусусиятларини ўзида тўлиқ мужассам қилган ёш ўсимлик. 
Клонал микрокўпайтириш – ўсимликларни стерил шароитларда in 
vitro усулида жинссиз кўпайтириш.
Крахмал – заҳирадаги полисахарид бўлиб, ҳидсиз, мазасиз, майин оқ 
кукун. Совуқ сув, спирт ва органик эритувчиларда эримайди. Тиббиётда 
картошка, буғдой, маккажўхори ва гуруч крахмали ишлатилади. 
Липидлар – ўсимлик ва хайвонлардан олинадиган мой ва мойсимон 
моддалар. Липидлар организмда энергетик заҳира ҳосил қилади ҳамда 
ўсимлик ва хайвонларда сув юқтирмайдиган ҳимоя қатламини юзага 
келтиради. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling