Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet82/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Вегетатив кўпайтириш – ўсимликларни новда, илдиз, илдизпоя, пиёзи, 
тугунаги орқали кўпайтириш ва ўз илдизига эга ёш ўсимлик юзага кел-
тириш. 
Вегетатив органлар – ўсимликни ҳаётий функцияларини бажарувчи 
новда, барг, илдиз каби ўсиш органлари. 
Вегетация даври – ўсимликни қишги тиним давридан уйғонишидан то-
ки кузги тиним давригача ўсиш учун қулай бўлган совуқ бўлмайдиган 
давр. 
Витаминлар – инсон ва хайвонлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, 


161 
турли кимёвий тузилишга эга органик бирикмалар. Оқсил, ёғ ва угле-
водларга нисбатан кам миқдорда талаб этиладиган бу бирикмалар фер-
ментлар молекуласи таркибига кириб, тўқималардаги моддалар алма-
шинувида фаол иштирок этади. Улар икки синфга – сувда эрийдиган ва 
ёғда эрийдиган витаминларга ажратиладилар. 
Габитус – ўсимлик шох-шаббасини морфологик ташқи тузилиши, ўсим-
ликнинг умумий кўриниши. 
Галофитлар – чўл ва саҳроларда, дарё водийлари ва денгиз бўйларида 
шўрхоқ ерларида ўсишга мослашган ўсимликлар. 
Галла – ҳашаротларнинг ўсимлик аъзоларини тешиб тухум қўйган жой-
ларида хўжайра шираси тўпланишидан ҳосил бўлган патологик ўсма-
лар. Ошловчи моддаларга бой ўсимликларда ҳосил бўлган галлаларда 
кўплаб тиббиётда фойдаланиладиган танин моддаси тўпланади. 
Гален препаратлари – тиббиётда кенг ишлатиладиган доривор ўсим-
ликлардан ажратиб олинган турли фармакологик хусусиятга эга 
доривор воситалар. Қадимги римлик врач Клавдий Гален номи билан 
аталган.
Генотип – ўсимлик филогенезини акс эттирувчи ирсий асос. 
Геоботаника – ботаниканинг ўсимлик фитоценозларини тузилиши
таркиби, ривожланиши ва тарқалишини тупроқ, иқлим ва бошқа 
омилларга боғлаб ўрганувчи фан 
Гигрофитлар – намсевар ўсимликлар, яъни намлик даражаси ҳаддан 
зиёд юқори бўлган шароитларда ҳам яшай оладиган ўсимликлар. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling