Эгилувчи элементлар турлари ва қўлланилиши
Download 259.98 Kb.
|
11-мавзу Эгилувчи элементлар муста камлигини исоблаш. Эгилувчи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи масала.
ξ>ξr бўлган ҳол. Сиқилган бетондаги кучланиш миқдори бетоннинг чегаравий қаршилигига тенг қабул қилинади. Чўзиладиган арматурадаги кучланишлар эса ҳисобий қаршилик га тетишмайди, яъни < . Элемент чўзилган зонасидаги бетон кесим юзаси ҳисобга олинмайди.
Элемент нормал кесимидаги кучланишларнинг сиқилган бетон ва чўзилган арматурадаги тенг таъсир этувчилари аниқланади: = (3.15) Бу ерда: = b х– элемент сиқилган зонасида жойлашган бетон кесими юзаси; b – элемент кўндаланг кесимининг эни; – элемент кўндаланг кесимининг ишчи баландлиги (чўзиладиган арматура оғирлик марказидан элемент сиқилган кесими қиррасигача бўлган масофа); – чўзиладиган арматура кўндаланг кесими юзаси. Эгиладиган элемент учун мувозанат тенгламалари тузилади. Биринчи мувозанат шартидан – ҳамма зўриқишларнинг элемент бўйлама ўқига проекциялари йиғиндиси нолга тенг бўлиш шартидан (Σх=0) қуйидаги мувозанат тенгламасини оламиз. (3.16) Бу ерда: ; (3.17) (3.17) формулани эътиборга олиб, (3.16) тенгламадан элемент сиқилиш зонаси баландлиги х топилади. Элемент кесимининг юк кўтариш қобилияти қуйдаги формулалардан ҳисобланади: ; (3.16) ; (3.17) Бетон синфи В30 ва ундан паст бўлган бетонлардан ва таранглаштирил маган А–I, A–II, A–III ва Вр–I арматуралардан тайёрланган элементлар учун ξ>ξr бўлганда ҳисоб (3.3), (3.5) ва (3.6) формулалар бўйича бажарилиши мумкин. У вақтда ҳисоблаш формулаларида ξ=ξr қабул қилинади. Темирбетон конструкцияни ҳисоблашда уч турдаги масалалар учрайди. Биринчи масала. Берилган: элемент кесими ўлчамлари b ва h, ташқи юклар таъсири моменти М. Талаб этилади: арматура кесим юзаси As ни аниқлаш . Бунда бетон ва арматура синфлари мустақил қабул қилинади ва уларни ўзгартириш мумкин. Ечиш тартиби: 1. Тақрибан арматуранинг диаметри тайинланиб элемент ишчи баландлиги аниқланади: hо=h–a, бу ерда: a = +d/2 – арматура оғирлик марказидан чўзилган қиррагача бўлган масофа; a – бетон ҳимоя қатлами. 2. Бетон ва арматура синфлари қабул қилиниб бетон ва арматуранинг ҳисобий ва қаршиликлари аниқланади. 3. (3.11) формуладан ҳисобланади ва 3.1 жадвалдан қийматга мос бўлган ξ ва коэффициентларнинг қийматлари топилади. 4. (3.1) формуладан ξr ҳисобланиб, ξ≤ξr шарт текширилади. 5. Шарт бажарилган тақдирда (3.14) формуладан талаб қилинадиган арматура кесим юзаси ҳисобланади. 6. Шарт бажарилмаганда сиқилиш зонаси кесимининг нисбий баландлиги ξ (3.16) формуладан х= ξ қабул қилиниб ҳисобланади.. 7. 3.1 жадвалдан ξ нинг қийматига мос бўлган η коэффициентнинг қиймати топилади. 8. (3.14) формуладан талаб қилинадиган арматура кесим юзаси ҳисобланади. Download 259.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling