Эгилувчи элементлар турлари ва қўлланилиши


Download 259.98 Kb.
bet3/5
Sana15.06.2023
Hajmi259.98 Kb.
#1485995
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-мавзу Эгилувчи элементлар муста камлигини исоблаш. Эгилувчи

Иккинчи масала. Берилган: ташқи юклар таъсири моменти М.
Талаб этилади: элементнинг кўндаланг кесими эни b ва баландлиги h ва арматуранинг кесим юзаси As ни аниқлаш.
Бунда бетон ва арматура синфлари мустақил қабул қилинади ва уларни ўзгартириш мумкин.
Ечиш тартиби:
1.Лойиҳалаш тажрибасидан тўсинлар учун ξ=0,3...0,4, плиталар учун ξ=0,10...0,15 бўлганда элемент кесими ўлчамлари оптимал қийматларга тенг бўлади. Бу қийматларнинг бири бўйча 3.1 жадвалдан коэффициент қиймати аниқланади.
2. Танланган бетон ва арматура синфлари бўйича бетон ва арматуранинг ҳисобий қаршиликлари аниқланади.
3. Лойиҳалаш амалиётидан элемент кесими эни b тайинланади ва қуйидаги формуладан элемент ишчи баландлиги аниқланади:
; (3.18)
4. Элемент учун бетон ҳимоя қатлами  ва арматуранинг тахминий диаметри d қабул қилиниб кесим баланлиги ҳисобланади:
h = + a (3.19)
Кесим баландлиги 50 мм га карра этиб унификациялаштирилади.
5. Қуйидаги шарт текширилади: b=(0,3…0,5)h. Шарт бажарилса ҳисоб қуйида келтирилган тартибда давом эттирилади. Шарт бажарилмаса элемент кўндаланг кесим эни b камайтирилади ёки оширилади ва ҳисоб қуйида келтирилган тартибда давом эттирилади.
6. Элемент кўндаланг кесими янги ишчи баландлиги аниқланиб ҳисобланади ва 3.1 жадвалдан мос бўлган ξ коэффициент аниқланади.
(3.1) формуладан ξr ҳисобланиб, ξ≤ξr шарт текширилади.
Кейинги ҳисоблар биринчи масалада келтирилган 5…8 бандлардагидек бажарилади.
Учинчи масала. Берилган: ташқи юклар таъсиридан ҳосил бўлган эгувчи момент М, элементнинг кўндаланг кесим ўлчамлари b ва h, бетон ва арматура синфлари, арматура кесим юзаси Аs.
Талаб этилади: элементнинг юк кўтара олиш қобилиятини текшириш.
Ечиш тартиби:
1. Элемент учун бетон ҳимоя қатлами қабул қилиниб, арматуранинг оғирлик марказидан чўзиладиган қиррагача бўлган а=Δ+d/2 (арматура бир қатор жойлашган бўлса) масофа ҳисобланади.
2. Элемент кўндаланг кесими ишчи баландлиги аниқланади =ha.
3. (3.8) формуладан сиқилиш зонасининг баландлиги х ва (3.9) формуладан ξ аниқланади.
4. (3.1) формуладан ξr ҳисобланади ва ξ≤ξr шарт текширилади.
5. Шарт бажарилган тақдирда (3.16) ёки (3.17) формулалардан элемент юк кўтариш қобилияти Мu аниқланади.
6. Қуйидаги шарт текширилади: М Мu. Шарт бажарилган тақдирда элементнинг юк кўтариш қобилияти момент таъсирига етарли ҳисобланади. Акс ҳолда элементнинг кўндаланг кесим ўлчамлари ёки бетон ва арматанинг синфлари оширилиши талаб этилади.



Download 259.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling