Эгилувчи элементлар турлари ва қўлланилиши


Download 259.98 Kb.
bet1/5
Sana15.06.2023
Hajmi259.98 Kb.
#1485995
  1   2   3   4   5
Bog'liq
11-мавзу Эгилувчи элементлар муста камлигини исоблаш. Эгилувчи


Эгилувчи элементлар турлари ва қўлланилиши.

Эгиладиган элементларни ҳисоблашда кучланиш–деформацияланиш ҳолатининг III босқичи асос қилиб олинади. Бунда элемент сиқилган зонасидаги ҳақиқий кучланишларнинг эгри чизиқли эпюраси ҳисобларни соддалаштириш мақсадида тўғри тўртбурчак эпюра билан алмаштирилади.
ξ ≤ ξr бўлган ҳол. Сиқилган бетондаги кучланиш миқдори бетоннинг чегаравий қаршилигига тенг қабул қилинади. Чўзиладиган арматурадаги кучланишлар эса ҳисобий қаршилик га тенг қилиб олинади. Элемент чўзилган зонасидаги бетон кесим юзаси ҳисобга олинмайди. Элемент нормал кесимидаги кучланишларнинг сиқилган бетон ва чўзилган арматурадаги тенг таъсир этувчилари аниқланади:
= ; = ,
бу ерда: = – элемент сиқилган зонасида жойлашган бетон кесими юзаси; b – элемент кўндаланг кесимининг эни; – элемент кўндаланг кесимининг ишчи баландлиги (чўзиладиган арматура оғирлик марказидан элемент сиқилган кесими қиррасигача бўлган масофа); As – чўзиладиган арматура кўндаланг кеесими юзаси.

Эгиладиган элемент учун мувозанат тенгламалари тузилади. Биринчи мувозанат шартидан – ҳамма зўриқишларнинг элемент бўйлама ўқига проекциялари йиғиндиси нолга тенг бўлиш шартидан (Σх = 0) қуйидаги мувозанат тенгламасини оламиз:


b x=0 (3.3)
Бу тенгламадан элемент сиқилиш зонаси баландлиги х ни топиш учун фойдаланилади.
Мувозанат шартининг иккинчи шартидан – ҳамма, ташқи юклар ва ички зўриқишлардан маълум бир ўққа нисбатан олинган моментлар йиғиндиси нолга тенг бўлиши шартидан (ΣM=0) қуйидаги мувозанат тенгламасини оламиз. Бунда момент ўқини чўзилган арматура оғирлик марказига ёки сиқилган зона марказига жойлаштирамиз:
М – = 0 (3.4)
Момент ўқи чўзилган арматура оғирлик марказига жойлаштирилганда:
= b x( – 0,5x) (3.5)
Момент ўқи сиқилган бетон кесим оғирлик марказига жойлаштирилганда:
= ( – 0,5x) (3.6)
Элемент мустаҳкамлиги нормал кесим бўйича таъминланиши учун қуйидаги шарт бажарилиши лози:
М Мu. (3.7)
бу ерда: М – ташқи юклар таьсиридан эгувчи момент;
Мu– (3.5) ва (3.6) формулалардан аниқланадиган ички зўриқишлар таьсиридан момент.
Кўндаланг кесими тўғри тўртбурчак шаклидаги эгилувчан элементларда сиқилган зона баландлиги (3.3) тенгламадан аниқланади:
X= ;
Сиқилган зонанинг нисбий баландлиги қўйидаги формула бўйича аниқланади:
= ;
бу ерда: μ – арматуралаш коэффициенти; ;

Арматуралаш коэффициенти ўрнига арматуралаш проценти тушунчасини қўллаш қулай ҳисобланади:



Берилган ташқи момент қиймати бўйича ҳар хил кесимдаги ва кесими ҳар хил арматураланган темирбетон элементларни лойиҳалаш мумкин.
Масалан, кесим баландлиги оширилганда арматура миқдори камаяди. Лойиҳалашда иқтисодий самарадорликка эътибор бериш талаб этилади.. Темирбетон тўсинлар учун арматуралаш проценти μ%=1…2%, плиталар учун эса μ%=0,3…0,6% қабул қилиш тавсия этилади. Умуман эгилувчан темирбетон элементлар учун арматуралаш проценти 0,05 дан кам бўлмаслиги керак.
Кесими тўғри тўртбурчак шаклидаги эгиладиган элементларни ҳисоблашни соддалаштириш учун ёрдамчи 3.1 жадвалдан фойдаланиш мумкин. Бу жадвалдан фойдаланиш учун ҳисоблаш формулаларида бир оз ўзгартиришлар киритамиз. (3.5) ва (3.6) формулалардаги сиқилиш зонаси баландлигини қуйидаги ифода ξ билан алмаштирамиз ва қуйидаги формулаларни оламиз:


бу ерда: ξ (1 – 0,5 ξ); η = (1 – 0,5 ξ).
Сиқилиш зонаси нисбий баландлиги ξ нинг маълум қийматларига мос бўлган нисбий момент ва нисбий елка η қийматлари 3.1 жадвалда келтирилган. Бир миқдор берилган бўлса, қолган иккита миқдор 3.1 жадвалдан аниқланиши мумкин.
Кўп ҳолларда эгиладиган элементнинг мустаҳкамлигини аниқлаш эмас, балким элемент мустаҳкамлигини таъминлаш учун талаб қилинадиган арматура кўндаланг кесим юзаларини аниқлаш талаб этилади. Бунинг учун (3.11) формуладан =М қабул қилиб, нисбий момент қиймати ҳисобланади:
(3.13)
3.1 жадвалдан қийматга мос бўлган η коэффициент қиймати аниқланади ва (3.12) формуладан =М қабул қилиб, талаб қилинадиган арматура кўндаланг кесим юзаси ҳисобланади:
(3.14)

Download 259.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling