Аркани хисоблаш


Download 23.42 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi23.42 Kb.
#1323750
Bog'liq
arka


Аркани хисоблаш.
Икки шарнирли ва шарнирсиз аркаларда нормал вертикал юклардан эгувчи момент хосил бўлади. Шундан хосил бўладиган кучланиш икки шарнирли аркаларда хосил буладиган сиқилувчи кучланишлардан 10% дан катта бўлмайди.
Харорат ўзгаришидан хосил бўладиган кучланиш (МПа), қуйидаги формуладан аниқланади.
Икки шарнирли аркаларда.
σ=±0,937Eαt*h/f (1)
Шарнирсиз аркада равоқда
σ1=±4,72t*h/f (2)
Таянчда
σ 2=±9,44t*h/f (3)
Бунда t-харорат ўзгариши, С°;
h-арка кўндаланг кесимининг баландлиги;
f-арка баландлиги;
h/f-нисбий катталик.
Арканинг бир томонига таъсир қилаётган юклардан (шамол, қор) икки ва уч шарнирли аркаларда эгувчи момент хосил бўлади. Арка равоғининг чорак қисмидаги энг катта момент
М=ql2/64 (4)
Шарнирсиз аркаларда эса бу момент таянчларда ҳосил бўлиб тахминан (4) формула билан аниқланади.
Квадрат парабола шаклидаги аркаларда, тенг тақсимланган юкдан хосил бўладиган тортқич кучи
H=ql2/8f (5)
Арка кесимидаги нормал зўриқиш
H=H/cosα
Бунда α-арка кесими уринмасининг қиялик бурчаги.
Нуқтага қўйилган юкдан икки шарнирли аркада ҳосил бўладиган эгувчи момент, оддий тўсинда ҳосил бўладиган М0 моментдан, арка тортқич кучидан ҳосил бўладиган моментни айириш орқали аниқланади.
H=0.625P*ab/fl(1+ab/e2) (6)
Бунда а, б-P юкнинг чап ва ўнг таянчдан қўйилган масофаси.
Қуйидаги 1-жадвалда P=1 бирлик юкдан икки шарнирли аркада ҳосил бўладиган эгувчи момент қийматлари келтирилган.
P=1 юкдан парабола шаклда икки шарнирли аркадаги эгувчи момент қийматлари.
1-жадвал.

Аниқланган
момент

P=1 нуқтага қўйилган юкдан эгувчи момент (А таянчдаги масофаларда)

Кўпайтирувчи

0.1l

0.2l

0.25l

0.3l

0.4l

0.5l

Юк остида

0.0679

0.0858

0.0831

0.0766

0.0614

0.0547

Pl

x=0.75l бўлганда

-0.021

-0.037

-0.0419

-0.0441

-0.0395

-0.0215

Pl

Ммах

-0.0215
x=0.704l

-0.0375
x=0.715l

-0.042
x=0.725l

-0.0442
x=0.736l

-0.0398
x=0.769l

-0.0253
x=0.18l
x=0.82l

Pl

P=1 юкдан шарнирсиз аркалардаги эгувчи момент қийматлари.
2-жадвал.

Аниқланган
момент

P=1 нуқтага қўйилган юкдан эгувчи момент (А таянчдаги масофаларда)

Кўпайтирувчи

0.1l

0.2l

0.25l

0.3l

0.4l

0.5l

МА
Юк остида
x=0.75l бўлганда
МБ

-0.0608

-0.064

-0.0527

-0.0368

0

0.0312

Pl

0.0255

0.0538

0.0593

0.0595

0.0518

0.0469

Pl

-0.0045

-0.014

-0.0188

-0.0228

-0.026

-0.0195

Pl

0.0112

0.032

0.041

0.0472

0.048

0.0312

Pl

Арканинг юк таъсир этадиган текисликдаги устуворлиги қуйидаги формула билан текширилади.
σкр=kЕ (7)
бунда σкр = критик кучланиш, МПа
i – кесимнинг инерция радиуси
R – арканинг эгрилик радиуси
К – 3-жадвалдан олинадиган коэффитциент.
Айлана шаклидаги арка учун 3-жадвал k-қийматдари
3-жадвал.

2 α, градус



k-қиймати

Шарнирсиз

Икки шарнирли

Уч шарнирли

30

294

143

108

60

73,3

35

27,6

90

32,4

15

12

120

18,1

8

6,75

150

11,4

4,76

4,32

180

8

3

3

α – арка таянч кесимининг горизантга бўлган қиялик бурчаги.
Арканинг тенг тақсимланган вертикал юкдан устуворлиги қуйидагича аниқланади.
σкр = = • = , (8)
бунда l – арка равоғи; f-арка баландлиги; к–4-жадвалдан олинади; F–тенг тақсимланган юк.
4-жадвал

f/l


k-қиймати

Шарнирсиз

Икки шарнирли

Уч шарнирли

0,1

60,7

28,5

22,5

0,2

101

45,4

39,5

0,3

115

46,5

46,5

0,4

111

43,9

43,9

0,5

97,4

38,4

38,4

0,6

83,8

30,5

30,5

f/ l =0,3 бўлганда, арканинг устуворлиги яхши таъминланганхисобланади. (4-жадвал).


Арканинг устуворликдаги хавфсизлик коэф-т 1,4дан кичик бўлмаслиги керак.
Устуворликка текшириш оддий сиқилган стержанларни текшириш каби бажарилади. Фақат бўйлама эгилиш коэф-т φни аниқлашда хисобий узунлик lo=μl коэф-ти μ- 5-жадвалдан олинади.

5-жадвал


Арка


f/ l бўлганда μ нинг қиймати

0,05

0,2

0,3

0,4

Уч шарнирли

0,6

0,6

0,6

0,65

Икки шарнирли

0,5

0,55

0,6

0,65

шарнирсиз

0,35

0,375

0,4

0,425

f/ l – арка баландлигининг равоғига бўлган гисбати.


Арканинг ўз текислигига перпендикуляр бўлган текисликдаги устуворлиги горизантал боғловчилар ёки бикр ёпма тўшамалар билан таъминланади. Панжарали аркаларнинг панжарасидаги D зўриқишлар кесувчи Q кучдан боғлиқ бўлиб қуйидагига аниқланади. (1-расм)
D = Q/sin (9)
Бунда - панжарани арка пастки камарига нисбатан қиялик бурчаги.
Кундалик кесувчи куч
Q = (V- ΣP)sinα - H cosα (10)
V – таянч реакциясининг вертикал ташкил этувчиси
ΣP – вертикал юкларнинг йиғиндиси (қуриладиган кесимгача)
H – тортқич куч
α –қуриладиган кесимнинг горизанталга бўлган қиялик бурчаги.
Тенг тақсимланган юкдан кўндаланг куч 0га яқин, бир томонлама юкдан эса Q таянчда ва арка ўртасидаги шарнирда максимал қийматга эга бўлади. Эгри синиқ чизиқлар панжарали аркаларни нуқтага қўйилган юклар билан юклаганда махаллий эгувчи моментларни Мм эътиборга олиш керак. Бу моментлар арка камарининг эгрилиги сабабли рўй беради.
Мм =9l2/24cosα* d2/l2 (11)
Бунда d – панжара панелининг узунлиги.
(11) формула симметрик кесимли арканинг битта камари учун келтирилган. Панжарали арка стерженларнинг кесишув тугуни фермалар каби хисобланади ва лойиҳаланади.
Download 23.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling