Экиш учун уруғ танлаш ва экиш учун тайёрлаш Органик дехқончилик ва озиқ овкат хавфсизлиги ёналиши
Download 25.56 Kb.
|
ekish uchun urug tanlash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уруғни экишга тайёрлаш
- Илмий тадқиқотларга кўра, кузги буғдой уруғлари дорилаб экилганда, бошоқлар қоракуя ва бошқа касалликлар билан 5-10% камроқ зарарланган.
- Экиш муддати
- Кузги буғдой навлари
Экиш учун уруғ танлаш ва экиш учун тайёрлаш Органик дехқончилик ва озиқ овкат хавфсизлиги ёналиши магистри Рўзимова Мухлиса Уруғни экишга тайёрлаш. Ғаллачиликда уруғни экишга тайѐрлашга алоҳида аҳамият бериш керак. Суғориладиган ерларда турли касаллик ва зараркунанда ҳашаротлар кузги буғдойнинг ривожланишига катта зарар етказади. Натижада ҳосилнинг кўп қисми нобуд бўлиб, дон ҳосилдорлиги кескин камайиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун уруғлик донни экиш олдидан турли кимѐвий дорилар билан ишлов берилади. Илмий тадқиқотларга кўра, кузги буғдой уруғлари дорилаб экилганда, бошоқлар қоракуя ва бошқа касалликлар билан 5-10% камроқ зарарланган. Республикамизнинг деярли барча ғалла экиладиган майдонларида дориланган уруғларни экиш йўлга қўйилган. Шу сабабли ғаллакор фермер хўжаликларига фақат дориланган уруғлар берилади. Экиш муддати. Иқлимнинг глобал ўзгариши шароитида кузги буғдойни аниқ экиш муддатини саналар бўйича белгилаш қийин. Лекин, илмий тадқиқотлар натижасига кўра, республикамизнинг марказий минтақасида 10-20 октябрь, шимолий минтақада сентябрь ойининг 3-ўн 33 кунлигидан 5 октябргача, жанубий минтақада эса 15-30 октябрь энг мақбул экиш муддати деб белгиланган. Энг мақбул экиш муддати қачон дейилган саволга, экилган кузги буғдойни тўлиқ туплаш даврига кириши деб жавоб берилиши тўғри бўлади. Бунда 5-6 та туплаган ўсимлик совуқ тушганда сўлиб, табиий ҳолда ўзининг тупланиш бўғинини ѐпиб уни совуқдан сақлайди. Кунлар исиши билан яна уйғониб, тик туриб фотосинтез жараѐнини давом эттиради. Совуқ тушгач яна шу ҳолат бир неча бор такрорланиб, ўсимлик совуқдан сақланади. Агар кузги буғдой 1-3 поя барг чиқарган ҳолда қишловга кирса, туплаш бўғинини ѐпиб, ҳимоя қилмай нобуд бўлади. Кузги буғдой навлари Республикамизнинг турли тупроқ иқлим шароитларида серҳосил, дон ва ун сифати юқори бўлган қуйидаги кузги буғдой навлари экилмоқда. Жумладан 2016-2017 йил ҳосили учун қўйидаги буғдой навлари экилган: -Қорақалпоғистон Республикасида: Краснодар-99, Таня, Гром, Грация, Яксарт, Зимница; -Андижон вилоятида: 28 Краснодар-99, Таня, Гром, Есаул, Грация, Чиллаки, Андижон-4; -Бухоро вилоятида: Краснодар-99, Таня, Москвич, Кума, Память, Аср, Васса; -Жиззах вилоятида: Краснодар-99, Таня, Гром, Есаул, Чиллаки, Зимница, Бобур, лалми ерларда Сурхак 5688, Красноводопадская-210, Санзар 4, 6, 8 навлари, Тезпишар, Марс-1; -Қашқадарѐ вилоятида: Краснодар-99, Таня, Москвич, Грация, Яксарт, Чиллаки, Нота, лалми ерларда Сурхак 5688, Красноводопадская-210, Санзар 4, 6, 8 навлари, Тезпишар, Марс-1, Интенсивная, Кўкбулоқ; -Навоий вилоятида: Краснодар-99, Москвич, Яксарт, Восторг, Нота, Аср, Васса лалми ерларда Красноводопадская-210, Санзар 4, 6, 8 навлари; -Наманган вилоятида: Краснодар-99, Таня, Есаул, Грация, Чиллаки, Восторг, Андижон-4; -Самарқанд вилоятида: Краснодар-99, Таня, Москвич, Гром, Яксарт, Зимница, лалми ерларда Сурхак 5688, Тезпишар, Марс-1; -Сурхондарѐ вилоятида: Краснодар-99, Таня, Москвич, Гром, Грация, Яксарт, Нота, лалми ерларда Сурхак 5688, Красноводопадская-210; -Сирдарѐ вилоятида: Краснодар-99, Таня, Москвич, Есаул, Чиллаки, Восторг, Зимница, Кума, Дўстлик; -Тошкент вилоятида: 29 Краснодар-99, Таня, Москвич, Гром, Яксарт, Чиллаки, Восторг, лалми ерларда - Интенсивная; -Фарғона вилоятида: Краснодар-99, Таня, Есаул, Грация, Чиллаки, Восторг, Дурдона; -Хоразм вилоятида: Краснодар-99, Таня, Гром, Есаул, Яксарт, Память навлари экилган. Мамлакатимизнинг асосий суғориладиган ерларида кузги юмшоқ буғдойнинг эртапишар Чиллаки, Бобур, ўртапишар Краснодар-99, Таня, Москвич, Гром, Есаул, Грация, Яксарт, лалми ерларда Сурхак 5688, Красноводопадская-210, Санзар 4, 6, 8, Тезпишар, Марс-1 навлари экиб келинмоқда. Download 25.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling