Экиш учун уруғ танлаш ва экиш учун тайёрлаш Органик дехқончилик ва озиқ овкат хавфсизлиги ёналиши


Download 25.56 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi25.56 Kb.
#1497422
1   2   3
Bog'liq
ekish uchun urug tanlash

Чиллаки нави. Андижон суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот инститyтида яратилrан. Биологик кузги, эртапишар, паст бўйли ѐтиб қолишга чидамли. Совуққа чидамлилиги ўртача, қурғоқчиликка чидамли, сариқ занг ва бошоқ фузариози билан касалланиши мумкин. Чанг ва қаттиқ қоракуя касалликларига чидамли. Ҳосилдорлиги юқори 65-70 ц/га. Қимматбаҳо навлар гуруҳига киради. 1000 дона уруғ вазни 40-42 г, дондаги оқсил миқдори 13-14%, клейковина 26-28%, ўртача ҳосилдорлиги 45-55 ц/га, ун чиқиши 67-70%.
Таня нави. П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ xўжалик илмий тадқиқот институтида яратилган. Ўрта пишар ярим пакана ѐтиб қолишга чидамли серҳосил нав. Қўнғир занг, септориоз ва фузариоз касалликларига ва қурғоқчиликка чидамли, қишга чидамлиги ўртачадан юқори. Дони йирик, тухумсимон шаклда. 1000 дона дон вазни 45,4-30

46,5 г, натураси 795-810 г/л, ун сифати қимматбаҳо навлар гуруҳига киради. Экиш меъѐри 5,0 млн дона унувчан уруғни ташкил этади.


Краснодар 99 нави. П.П.Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ xўжалик илмий тадқиқот институтида яратилган. Ярим пакана, ѐтиб қолишга чидамли, ўртапишар нав. Бошоғи цилиндрсимон, оқ ранги, дони тухумсимон, ҳосилдорлиги юқори, ун сифати қимматбаҳо навлар гуруҳига киради. Қоракуя ва сариқ зангга чидамли, қўнғир занг ва бошоқ фузариозига чидамсиз, қурғоқчиликка бардошли, қишга чидамлиги ўртачадан юқори, экиш меъѐри 5,0 млн дона унувчан уруғ.
Гром. Ярим пакана, бўйи 85-90 см, ѐтиб қолишга чидамли, ўртапишар нав. Бошоғи пирамида шаклида, оқ рангли, ўртача узунликда, ҳосилдорлиги юқори, ун сифати бўйича қимматбаҳо буғдой. Ун шудринг ва сариқ занг касалликларига чидамли. Қўнғир занг, поя занги, септориоз, бошоқ фузариозига чидамсиз. Совуққа чидамлиги юқори, қурғоқчиликка ўртачадан юқори чидамли, экиш меъѐри 5,0 млн дона унувчан уруғни ташкил этади.
Яксарт нави. Қашқадарѐ донли экинлар селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида яратилган. Ўртапишар нав, пакана бўйли, ѐтиб қолишга чидамли, совуққа юқори чидамли, қурғоқчиликка чидамли, сариқ занг билан кучсиз зарарланади, чанг ва қора куяга юқори чидамли. Ҳосилдорлиги 74,4-84,7 ц/га. Дон сифат кўрсаткичлари юқори, қимматбаҳо буғдой гуруҳига киради, донида оқсил миқдори 14,6%, клейковина 30,4%, шишасимонлиги 82%, экиш меъѐри 4,0-4,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида белгиланган. 31


Зимница нави. Ўртапишар, ўрта бўйли ѐтиб қолишга чидамли нав. Бошоғи пирамидасимон, узунлиги 9-11 см, дони тухумсимон-овал шаклида, ранги қизил, ҳосилдорлиги 90-100 ц/га, 1000 дона дон вазни 41-49 г, натураси 800-810 г/л, ун сифати қимматбаҳо навлар гуруҳига киради Ун шудринг, қўнғир занг касалликларига чидамли, сариқ занг, септориоз поя занги, фузариоз ва қорая куяга чидамсиз. Совуққа ўта юқори чидамли. Экиш меъѐри 5,0-6,0 млн дона унувчан уруғни ташкил этади.
Васса нави. Ўртача тезпишар нав. Ўрта бўйли, ѐтиб қолишга чидамли, бошоғи йирик, цилиндр шаклида, дони катта, оқ рангли, 1000 дона дон вазни 52-53 г, ун сифати қимматбаҳо навлар гуруҳига киради. Қўнғир ва поя зангига чидамли, бошоқ фузариози ва қора куяга чидамсиз, қурғоқчиликка бардошли, қишга ўртача чидамли. Экиш меъѐри 4,0-4,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида.

Download 25.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling