Экиш учун уруғ танлаш ва экиш учун тайёрлаш Органик дехқончилик ва озиқ овкат хавфсизлиги ёналиши
Download 25.56 Kb.
|
ekish uchun urug tanlash
- Bu sahifa navigatsiya:
- УРУҒНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ
Сурхак 5688 нави. Тожикистон қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтида яратилган. Жиззах, Самарқанд, Сирдарѐ, Тошкент вилоятларининг лалмикор ерларида кузги муддатда экиш учун Давлат реестрига киритилган. Эритроспермум тур хилига мансуб. Дуварак. Биологик кузги. Вегетация даври кузда экилганда 174–180 кун, баҳорда экилганда–80 кун. Бошоғи қилтиқли, оқ, туксиз. Дони йирик, 1000 дона доннинг вазни 37,2–43,5 г. Ўртача ҳосилдорлиги лалмикор ерларда кузги экиш муддатида 18,6-19,3 ц/га, баҳорги экиш муддатида 10,4 ц/га. Навнинг технологик ва нон ѐпиш сифати ўртача, оқсил миқдори 8,5-11,3%, клейковина 22,5%, ун чиқиши 69,8%, умумий нон ѐпиш баҳоси қониқарли 3,0–3,8 балл. 32
Санзар-8. Fаллаорол ғаллачилик илмий тадқиқот институтида яратилrан. Биологик кузги, тезпишар, вилоят шароитида 190-204 кунда пишади. Ётиб қолишга бардошли ва дони кам тўкилади. Cовуққa ва қурғоқчиликка чидамли. Ҳосилдорлиrи 45-55 ц/га. Экиш меъѐри гектарига 4-5 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида. Касаллик вa ҳашаротларга ўртача бардошли. 1000 дона дон вазни 42,5 г. Донида оқсил миқдори 11,2-13,7%, клейковина 26-29%. Ун чиқиши 67-74%. УРУҒНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ Бошоқли дон экинларидан мўл ҳосил етиштиришда уруғ- ликни сифатли тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга. Тайёрланган бошоқли дон экинларининг уруғлари сифат кўрсаткичлари бўйича давлат андозаси талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим. Ғалла экинлари уруғи сифатини белгилашда уруғнинг тозалиги, унувчанлиги, намлиги, минг донасининг оғирлиги ва бошқалар ҳисобга олинади. 1000 дона уруғ оғирлиги навнинг биологик хусусиятига қараб 35-45 граммдан, унувчан- лиги эса 90 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Тайёрланган уруғлик Давлат инспекцияси назоратидан ўтиши керак. Инспекция рухсати бўлмаган уруғликларни экиш қатъиян тақиқланади. Қоракуя, занг ва бошқа касалликларга чалинмаслиги учун уруғ экишдан олдин камида 20-25 кун олдин мутахас- сислар иштирокида дориланган бўлиши шарт. Бошоқли дон экинлари уруғликларини экишда уларнинг сертификатлан- ганлигига алоҳида эътибор бериш лозим. Уруғ сифати давлат андозаларига кўра учта: I синф, II синф ва III синфга ажратиб баҳоланади. Буғдой уруғлари синфларга ажратилганда, асосан, уруғнинг тозалиги, унув- чанлиги ҳамда бегона ўт аралашмалари билан зарарлан- ганлигига қараб баҳоланади. Буғдой қўнғирбошлилар оиласига (Ро- асеае), (Тriticum L) мансуб. Буғдой оилага 27 та тур кириши аниқланган. Буғдой турлари биологик хусусияти билан 4 ге- нетик гуруҳга бўлинган, гуруҳлар хромосомалар сони билан фарқ қилинади. Буғдой турлари хўжалик хусусияти бўйича 2 гуруҳга бўлинган – ҳақиқий ва ёввойи буғдойлар. Ҳақиқий буғдойлар маданий турлари бўлиб, ер юзининг ҳамма жойида экилади, аммо турларининг ҳаммаси бир хил тарқалмаган. Буғдой турларининг орасида энг кўп тарқалган турлари – юмшоқ буғдой – Тriticum aestivum L. ва қаттиқ буғ- дой – Triticum durum L. Ўзбекистонда кўпроқ юмшоқ буғдой тур хилига мансуб навлар экилади. Download 25.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling